RU

Последние новости

17:27Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  11 17:01Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  5 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  4 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  31 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  11 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  94 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  22 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2

Ойбек Рустамов: "Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман" Новости

Ойбек Рустамов: "Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман"

ОКМК ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов "Насаф"га қарши (0:2) учрашувдан кейин пенальти билан боғлиқ эпизод бўйича изоҳ берди.

Унинг айтишича, ўша вазиятда тўп унинг ўнг қўлига тегмаган ва 11 метрлик нуқтани кўрсатиш учун ҳеч қандай асос бўлмаган. 



- 6 очколик учрашув ҳақида фикрларингиз...

- Қаршида қийин бўлишини билган ҳолда ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, бу 6 очколик баҳс эди. Ижобий натижа қайд этиш насиб қилмаган экан, мағлубиятга учрадик. Ҳаёт давом этади. Олдинда ўйинларимиз бор. Бўлажак учрашувларга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.


- Ҳамма муҳокама қилаётган пенальти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиб берсангиз. Ўша вазиятда нима рўй берди? Ҳакам сизга нималар деди? 

- Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман. Масофа яқин эди, тўп чап қўлимга (чап қўл танага ёпишиб тургани сабабли пенальтига асос бўлмайди – таҳр.) ва кейин қорнимга тегиб кетди. Агар ўнг қўлимга текканида тўп йўналиши ўзгарган бўларди. Энди нима ҳам деймиз. Нимага асосланиб, бундай қарор қабул қилишди, билмайман. Агар дарвоза ортидаги камерадан кўришганида, балки ҳаммаси яққол кўринган бўларди. 

Қизиғи, бош ҳакам қанот ҳакамига қараб иш қилди. VAR'ни нега бунча узоқ кўрди, ҳайронман. Энди ҳаммаси уларнинг инсофига боғлиқ.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика