RU

Последние новости

18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  0 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  2 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  6 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  5 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  8 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2

Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим" Новости

Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"

Ўзбекистон терма жамоаси посбони Ўткир Юсупов БААга қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Бу ютуқ билан бутун халқимизни табриклайман. Президентимиз ишончи ва халқимизнинг дуоси билан шу ютуққа эришдик. Узоқ йиллардан бери армон бўлиб келган ишни амалга оширдик. 

Бугун бизни дуранг ҳам қониқтирарди. Ҳаво жуда иссиқ, намлик баланд эди. Ўзимизнинг шифокорлар, шунингдек, ЦСКАдан ҳам шифокорлар келиб, бизга анча ёрдам беришди. Иссиқда танадан кўп миқдорда сув чиқади, улар айнан шуни витаминизациялаштириб, анча ёрдам беришди. Бугун яхши ўйнаб, натижага эришдик.

- Бугун дарвозангиз олдида жуда кўп вазиятлар бўлди. Ўйинга қандай тайёргарлик кўрдингиз?

- Ҳар бир дарвозабон ўйинга чиқишдан олдин гол ўтказиб юбормасликни мақсад қилади. Бугун мен ҳам ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим. Бу орқали жамоага ёрдам берганимдан хурсандман.

- Қайси вазият мураккаброқ бўлди?

- Ҳар бир эпизод ўзига яраша. Рақиб ҳужум қилаверганидан кейин босим бўлади. Уларнинг ҳужумларини бартараф қила олдик, - деди Юсупов.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика