RU

Последние новости

19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" (матнли трансляция)  9 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  4 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  3

Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда? Новости

Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?

Ўша учрашувда ўзбекистонлик ён ҳакамнинг хатоси сабабли африкаликлар ғалаба қозонган.

Бугун Париж шаҳрида ўтказилаётган Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичининг иккинчи тур учрашувларига старт берилади. "C" гуруҳида тур доирасида Ўзбекистон — Миср учрашуви ўтказилади. Нант шаҳридаги "Божуар" стадионида ўтказиладиган беллашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси дастлабки турда Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бразилиялик мутахассис Рожерио Микале мураббийлигидаги Миср эса Доминикан Республикаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Миср Олимпия терма жамоаси ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўзбекистонлик тенгқурларини мағлуб этганди.

Мазкур учрашувда қайдномага киритилган футболчиларнинг 12 нафари Париж Олимпиадасида иштирок этмоқда. Шунингдек, "фиравнлар" икки нафар ёши катта ўйинчи хизматидан фойдаланмоқда. Улардан бири "Базель" ва "Арсенал"даги ўйинлари билан танилган, жорий мавсум сўнгида лондонликларни тарк этган Муҳаммад Эль Нени бўлса, иккинчиси мамлакатнинг етакчи клубларидан бири "Замалек"да тўп тепадиган Аҳмад Мустафо Саид Зизу ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтган ўртоқлик учрашувида мисрликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Мазкур беллашувнинг иккинчи бўлими бошларида Маҳмуд Маҳамаджонов майдондан четлатилганди. Шунингдек, Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси томонидан Ҳожимат Эркиновнинг ҳаққоний голи офсайд қайд этилган ҳолда инобатга олинмаган ва бошқа кўплаб хатоликлар кузатилган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика