RU

Последние новости

09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  7 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  3 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1

Ўтган йил "Сурхон"да юзага келган жанжалнинг айбдорларига суд жазо тайинлади Новости

Ўтган йил "Сурхон"да юзага келган жанжалнинг айбдорларига суд жазо тайинлади

Суд "Сурхон" иши" борасида ўз қарорини чиқарди.

2021 йил 21 сентябр куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаевлар ўртасида клуб офисида вужудга келган жанжал бўйича вазиятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар улар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган эди.

Мазкур вазият бўйича 2022 йил 14 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлар бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди томонидан қарор қабул қилиниб, айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан жарима жазоси тайинланган.

Шуни инобатга олиб, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли маъмурий жазо чоралари кўрилганлиги сабабли юқорида номлари тилга олинганларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганлиги тўғрисидаги қарор 2022 йил 20 январь кунидан бекор қилинди ва уларнинг футболдаги фаолиятига рухсат берилди.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика