RU

Последние новости

23:12Миллатлар лигаси. Германия, Нидерландия, Туркия ва бошқа термаларнинг бугунги ўйин учун таркиби маълум!  0 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  5 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  0 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  1 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  3 19:30Клопп янги ишида нима қилишини тушунтириб берди  3 19:05ФИФА соҳил футболи ва футзални Олимпиада дастурига киритишни таклиф қилади  0 18:39Ўзбекистон МТЖнинг Остон Ўрунов ва Аббос Файзуллаев қатнашмаган машғулоти  8 18:15Миллий терма жамоа лагеридан дараклар: Машарипов, Ўрунов ва Файзуллаев бугунги машғулотларда қатнашмади  16 17:47Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"  15 17:25АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  3

Отабек Шукуров БАА клубига ўтди Новости

Отабек Шукуров БАА клубига ўтди

"Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини хорижда давом эттирадиган бўлди.

БААнинг "Шаржа" клуби эркин агент мақомидаги Отабек Шукуров билан 1,5 йиллик шартнома тузди. Бу ҳақда championat.asia "Шаржа" клубининг твиттердаги расмий саҳифасига таяниб хабар берди.

"Шаржа" клубига 1966 йилда асос солинган. Ўз уй ўйинларини Шаржа шаҳридаги "Sharjah Stadium"да ўтказади. Сиғими - 11073 томошабин. Айни пайтда жамоани Абдулазиз Муҳаммад бошқариб бормоқда.

Клуб 5 марта БАА чемпиони бўлган. 8 бор БАА Президенти кубоги соҳибига айланган. Бир марта БАА Суперкубогида ғолиб бўлган. Айни пайтда клуб сафида Сезар Пинарес (Чили), Веллитон (Бразилия) ва Вагнер Виейра (Бразилия) каби легионерлар бор.

Бу мавсумда "Шаржа" 11та турдан сўнг 10 очко билан 12та клуб орасида 9-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +82   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика