RU

Последние новости

00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  1 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  1 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  11 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  10 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  14 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  26 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  7

Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми? Новости

Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми?

Бугун ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи тез орада "Спартак"ни тарк этиши тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Гўёки, Москва клуби бош мураббийи Доменико Тедеско жамоанинг янги спорт директори Дмитрий Поповдан Ўруновни ижарага бериб юборишни сўраган. Остонга фақат РПЛ мусобақа жадвалининг 2-қисмидаги жамоалар ва 2-дивизион вакиллари томонидан қизиқиш борлиги айтилган. Ижара варианти амалга ошмаса, "Спартак-2"да ўйин амалиётига эга бўлиб бориши мумкинлиги ҳақида гапирилган.

Россиялик таниқли инсайдер Иван Карпов эса бу хабарлар фейклигини асослаб берди. У шундай ёзади:

"Олдин ҳам айтганман, яна бир бор таъкидламоқчиман, Ўруновга ЦСКА кўпроқ пул таклиф қилган. "Рубин" ҳам ўзбекистонлик футболчи учун даъвогарлик қилган (буни қозонликлар спорт директори Яровинский тан олган эди). Умуман олганда, ушбу футболчига талаб ҳар доим бўлган, ҳозир ҳам бор.

Шундан кейин ҳам 19 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини РПЛнинг 2-тўлқин жамоалари ёки 2-дивизион клубларида давом эттириши ҳақида ёзиш кулгили. Ўруновнинг "Спартак"даги муваффақиятсиз стартига қармай, Россия футбол бозорида ҳамон талабгир ҳисобланади".

"Championat.asia" манбасининг таъкидлашича, Остоннинг Москвани тарк этиши ҳақидаги барча хабарлар асоссиз, унинг клубдаги келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика