RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  0 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  24 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар 27 кишилик рўйхатни эълон қилди. ОК-2019ни "ёндирган" Афиф ва Али таркибда Новости

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар 27 кишилик рўйхатни эълон қилди. ОК-2019ни "ёндирган" Афиф ва Али таркибда

Осиё қитъаси терма жамоалари аста секин Осиё Кубоги учун қайдномасини эълон қилмоқда.

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Маркес Лопес ОК учун 27 кишилик кенгайтирилган рўйхатни эълон қилди. Қайдномадаги барча футболчилар Қатар Юлдузлар лигасида тўп тепишади. Осиё Кубоги-2019нинг асосий юлдузларига айланган Акрам Афиф ҳамда Алмоез Али ҳам кутилганидек таркибда бор.

Қатар терма жамоасининг Осиё Кубоги учун кенгайтирилган рўйхати:

Дарвозабонлар: Мешал Баршам ("Ал Садд"), Саад Ал Шиб ("Ал Садд"), Салаҳ Закария ("Ал Дуҳайл").

Ҳимоячилар: Сауд Ал Хатер ("Ал Вакра"), Алмаҳди Али ("Ал Вакра"), Бассам Ал Рави ("Ал Райян"), Буалем Хухи ("Ал Садд"), Ҳумам Ал Амин ("Ал Гарафа"), Лукас Мендес ("Ал Вакра"), Педро Мигел ("Ал Садд"), Султан Ал Брик ("Ал Дуҳайл"), Ториқ Салмон ("Ал Садд").

Ярим ҳимоячилар: Абдулазиз Ҳатем ("Ал Райян"), Аҳмед Фатҳи ("Ал Араби"), Али Ассад ("Ал Садд"), Ҳассан Ал Ҳайдос ("Ал Садд"), Жассим Жабер ("Ал Араби"), Муҳаммад Ваад ("Ал Садд"), Мустафа Ториқ ("Ал Садд"), Осама Ал Таири ("Ал Райян"), Аҳмед Ал Жанаҳи ("Ал Гарафа"), Аҳмед Алаа ("Ал Гарафа").

Ҳужумчилар: Акрам Афиф ("Ал Садд"), Алмоез Али ("Ал Дуҳайл"), Муҳаммад Мунтари ("Ал Дуҳайл"), Ҳолид Мунир ("Ал Вакра"), Юссуф Абдулразақ ("Ал Садд").


Қатар терма жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний қайдномаси тез орада эълон қилинади. Жамоалар мусобақадаги дастлабки ўйини бошланишига 6 соат вақт қолгунга қадар қайдномага ўзгартириш кирита олади (кутилмагандаги эҳтимолий жароҳат сабаб).

Маълумот учун, Қатар терма жамоаси Осиёнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. БАА мезбонлик қилган 2019 йилги ОКда қатарликлар Феликс Санчес бошчилигида фурор кўтаришган эди.


Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар айнан Қатарда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика