RU

Последние новости

02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  13 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  3 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14

Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз Новости

Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда Тошкентда Кувайт терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Кувайт биз учун қадрдон рақиблардан бири ҳисобланади. Бу юрт терма жамоаси билан яқин тарихда турли расмий мусобақаларда тўқнаш келганмиз. Дейлик барчанинг хотирасида ёрқин таассурот қолдирган 2011 йил Қатардаги Осиё Кубогида Кувайт билан гуруҳ босқичининг иккинчи турида учрашган эдик. Илк турда мезбон Қатарни енгган вакилларимизни кучсиз бўлмаган, ўз услубига ва фалсафасига эга Кувайт кутарди. Ушбу баҳсда Вадим Абрамов таркибда иккита ўзгаришга қўл урди. Қатар билан беллашувда асосий таркибга киритилган Саҳоб Жўраев, Жасур Ҳасанов ўрнига Станислав Андреев ва Санжар Турсунов майдонга тушди. Баҳснинг илк дақиқаларидан кувайтликлар тўп назоратини қўлга олишга, қанотлардан тезкор ҳужумлар ташкил қилишга интилишлари бекор кетди. Футболчиларимиздаги саросима ва босим аксарият ҳолларда тўп узатишлардаги хатони юзага келтирди.

Ғалаба терма жамоамизга кейинги босқич йўлланмасини тақдим қиларди. Бўлим якунланишига оз фурсат қолганида рақиб жарима майдончасига яқин жойда Александр Гейнрих қўполлик билан тўхтатиб қолинади. Бош ҳакам белгилган нуқтага Максим Шацких яқинлашади. Унинг зарбаси эса шеригига тегиб дарвоза тўридан жой олади. Эътибор берсангиз бу ерда Жепаров ажойиб ҳийла ишлатганини сезасиз. Яъни жонли деворда турган Гейнрих ва Ҳайдаровга икки бармоғи билан қайчи услубида белги беради ва Шацких зарба беради. Уни сезган икки футболчи зарба амалга оширилган заҳоти очилади ва тўп Ҳайдаровга тегиб голга айланади. Шу тариқа жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлим кутилганидек Кувайтнинг ҳавфли ҳужумлари билан бошланди. Кескин тус олаётган вазиятларни голга айланишига дарвозабонимиз йўл қўймади. 48-дақиқа ўтиб бораётган пайтда ҳимоячимиз Анзур Исмоилов кувайтликлар футболчисини жарима майдончаси ичида йиқитди. Ҳолатга яқин турган бош ҳакам Наваф Шукурулла Нестеров дарвозаси томон 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальтини Бадир Ал Мутва беҳато амалга оширди ва мувозанатни тиклади.

Вадим Абрамов бурилиш ясаш мақсадида заҳирадан Жасур Ҳасанов Максим Шацких билан алмаштирди. Ҳасанов қанотга, Гейнрих эса марказий ҳужумга ўтди. Натижада ҳужумлар янада шиддатли тус ола бошлади. Бироқ, голдан дарак бўлгани йўқ. Вақт поёнига етиб бораётган сари жамоалар очиқ футбол кўрсатишга киришишди. Ғалаба Кувайтга гуруҳдан чиқиш умид учқунларини пайдо қиларди. 65-дақиқада Жасур Ҳасанов тезлик билан олдинга югуради ва марказда очилиб бораётган Сервер Жепаровга тўпни оширади. Жамоа сардори кучли зарб билан ғалаба голини уради. Олти очко билан гуруҳда пешқадамга айланган терма жамоамиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритади.


Ўзбекистон – Кувайт 2:1
12.01.2011. Доха, “Ал Ғарафа” стадиони. 3481 томошабин
Бош ҳакам: 
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Голлар: Бадир Ал Мутва 49 - Максим Шацких 40, Сервер Жепаров 65.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Станислав Андреев, Виктор Карпенко, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов (Вагиз Галиулин, 90), Александр Гейнрих (Олим Навкаров, 74), Максим Шацких (Жасур Ҳасанов, 54).



Видео. Бир ўйин тарихи. Қатар - Ўзбекистон 0:2 (тўлиқ томоша қилинг)        

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика