RU

Последние новости

14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  20 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  11 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар Новости

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Қитъамиз футболига оид баъзи маълумотларни савол-жавоб шаклида беришда давом этамиз.

Савол: Хидетоши Наката жаҳон чемпионатларида нечта гол урган?

Жавоб: Хидетоши Наката икки бор (1998, 2002) жаҳон чемпионатида қатнашган бўлиб, фақат битта гол урган. У 2002 йилги мундиалда Тунис дарвозасига тўп киритган. 


Савол: Бу қайси стадион?

Жавоб: Бу БААнинг Ал Айн шаҳридаги "Ҳазза бин Зайед" стадиони бўлиб, ўз бағрига25 минг мухлисни сиғдиради. Стадион ҳудуди 40 минг кв.метр,  энг баланд жойи 50 метрга етади. 


Савол: ОЧЛ финалида умуман мағлуб бўлмаган жамоа қайси?

Жавоб: Бу Хитойнинг "Гуангжу Эвергранд" клуби - икки бор финалга чиқиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонган (2013 ва 2015). ОЧЛнинг икки бор ғолиби "Чонбук Моторс" 2011 йил "Ал Садд"га, "Ал Иттиҳод" 2009 йил "Поханг Стилерс"га, ўтган йилги ғолиб "Ал Ҳилол" эса 2014 йил "Вестерн Сидней"га ва 2017 йилда "Урава Редс"га ютқазиб қўйган. 


Савол: ОЧЛ йўлга қўйилганидан бери (2002/03) финалда ўйнамаган Эроннинг машҳур клуби қайси?

Жавоб: "Истиқлол". Ажабланарлиси шундаки, ҳатто "Сепахон" ва "Зобаҳан" каби клублар ҳам финалга чиқишган. Хусусан "Сепаҳон" ОЧЛ финалида иштирок этган Эроннинг илк клуби ҳисобланади: бу жамоа 2007 йил "Урава Редс"га қарши баҳс олиб борганди. "Зобаҳан" эса 2010 йил "Сеонгнам Ильва Чунма" билан куч синашган. 2018 йил "Персеполис" ҳам финалга чиққанини яхши эсласангиз керак. Лекин "Истиқлол"га финалда ўйнаш ҳамон насиб этмай келмоқда. 


Савол: Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилган биринчи Ғарбий Осиё мамлакати қайси?

Жавоб: Ушбу мусобақа 2018 йил Иорданияда ўтказилган. Бу эса биринчи бор Ғарбий Осиёда ташкил этилган мусобақа сифатида тарихга кирди. Иордания ва Филиппин ўртасидаги очилиш ўйинини 10 минг мухлис кузатган.


Савол: Одил Аҳмедовнинг "Пахтакор"дан кейинги йўналиш маршрути қандай?

Жавоб: Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов дастлаб Россияга йўл олиб, "Анжи" (2011/14) ва "Краснодар" (2014/17) клубларида фаолият олиб борди. 2017 йилдан бери Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби сафида ҳаракат қилиб келяпти.


Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар №1

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар №2         

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар №3         

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика