RU

Последние новости

10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  10 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар Новости

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Қитъамиз футболига оид баъзи қизиқ маълумотларни савол-жавоб шаклида беришда давом этамиз.

Савол: Вьетнам терма жамоасининг лақаби нима?

 

Жавоб: Вьетнам терма жамоасининг лақаби "Олтин юлдузлар". Чунки ушбу мамлакат байроғида олтин рангдаги юлдуз сурати бор. 


Савол: Бу қайси стадион?

 

Жавоб: Бу Хитойдаги "Тианхе" стадиони бўлиб, 1987 йил очилган. 58,500 мухлисни ўз бағрига сиғдиради. 2013 ва 2015 йилги ОЧЛ финаллари мана шу стадионда ўтказилган. 


Савол: Қувайтнинг "Ал Қодисия" клуби ОФК Кубоги-2014 финалида қайси жамоани мағлуб этган?

Жавоб: Ироқнинг "Арбил" клубини. "Ал Қодисия" 2010 ва 2013 йилларда ҳам финал ўйнаб, бироқ ғалаба қозона олмаган. Ниҳоят бу жамоа 2014 йилги мавсумда "Арбил" устидан пенальтилар сериясида зафар қучиб илк бор кубокни қўлга киритган.


Савол: Муҳаммад Нур неча марта ОЧЛ финалида ўйнаган?

Жавоб: Уч марта. Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби собиқ футболчиси 2004, 2005 ва 2009 йилги ОЧЛ финалларида майдонга тушган. У ҳатто дастлабки икки финалда кетма-кет гол урган футболчи ҳисобланади. 


Савол: Эронлик Алиризо Жаҳонбахш АПЛдаги илк голини қайси жамоага урган?

Жавоб: Алиризо "Брайтон" шарафини ҳимоя қилаётганини кўпчилик яхши билади. У АПЛдаги илк голини ўтган йил охирида "Борнмут" дарвозасига киритди. 


Савол: ОЧЛ финалида иштирок этган Австралиянинг илк жамоаси қайси?

Жавоб: "Аделаида Юнайтед". Бу клуб 2008 йил ОЧЛ финалига қадар етиб бориб, якунда Япониянинг "Гамба Осака" жамоасига 0:5 ҳисобида ютқазган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика