RU

Последние новости

01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  3 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  6 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  11 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  4 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  14

Ўртоқлик учрашуви. "Турон" АГМК билан муроса кўчасини танлади Новости

Ўртоқлик учрашуви. "Турон" АГМК билан муроса кўчасини танлади

Янги мавсумга Тошкентда йиғинни давом эттираётган АГМК ва "Турон" жамоалари бугун ўртоқлик учрашувида ўзаро тўқнаш келишди.

Биринчи бўлимни фаол тарзда бошлаган Ислом Исмоилов шогирдлари бир қатор қулай вазиятларни голга айлантира олишмади. 21-дақиқада олмалиқликлар учрашувда ҳисобни очишга эришишди. Бурчак зарбасидан Миржамол Қосимов оширган тўпни ҳимоячи Сардор Раҳмонов боши билан дарвозага жойлади - 1:0. Иккинчи бўлимни кўтаринки руҳда бошлаган "Турон" 49-дақиқада сербиялик легионер Синиша Бабичнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Ушбу вазиятда АГМК ҳимоячилари хатога йўл қўйишганди. Қолган дақиқаларда ҳам ҳужумкорликни оширган яйпанликлар бир неча голли вазиятлар яратишди. Аммо, тўпни дарвозага йўллашда аниқлик етишмади. Шу тариқа дарвозаларга бошқа тўп киритилмади, 1:1. 

Ўртоқли учрашуви.

АГМК - "Турон" 1:1

Голлар: Сардор Раҳмонов (21) - Синиша Бабич (49)

АГМК: Суҳроб Султонов - Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Александр Касьян, Мурод Тошматов.

Захира: Валижон Раҳимов, Зафар Полвонов, Жасур Умаров, Дилшод Жўраев, Камрон Абдулҳамидов, Эргаш Исмоилов, Сардор Абдунабиев, Элдор Бегимов, Сарвар Аблаев.

"Турон": Мирзоҳид Жалилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Аслиддин Тоштемиров, Достонбек Мелиқўзиев, Музаффар Музаффаров, Жавоҳир Соҳибов, Синиша Бабич, Абдураҳмон Абдулхақов, Асилбек Қаюмов.

Захира: Акмал Ортиқов, Ислом Абдуллаев, Исмоил Охунжонов, Ғолиббек Сарибоев, Жасур Хакимов,  Орифхўжа Абдухолиқов, Билолхон Тошмирзаев, Суннатилло Эрматов, Кадир Шарбеков, Умаржон Шарипов.

Учрашувдан фотогалереяни қуйидаги линк орқали кўришингиз мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика