RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Ўртоқлик учрашуви: «Динамо» «Сурхон»ни мағлуб этди Новости

Ўртоқлик учрашуви: «Динамо» «Сурхон»ни мағлуб этди

Суперлига 2-даврасига тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси “Сурхон” клуби таклифига кўра навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Назорат учрашувига қарамай, ўйин қизиқарли ва асабий курашларга бой бўлди.

Учрашувда ҳисоб 16-дақиқада “Динамо” ҳужумчиси Қадамбой Нурметов томонидан очилган бўлса, 26-дақиқада “Сурхон”нинг бразилиялик легионери Педро Мартинс мувозанатни тиклади – 1:1.

Голдан кейин ҳужумкорликни туширмаган “Динамочи”лар 32-дақиқада яна Қадамбой Нурметовнинг голи эвазига танаффусга ғалаба билан чиқиб кетишди - 1:2.

Иккинчи бўлимда “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев таркибни ўзгартириб, аралаш таркибни туширди. Жамоамиз сафида 30 ёшли яримҳимоячи Достон Абдураҳмонов ва аксарият ёш футболчилар ҳам кўрикда иштирок этишди. “Сурхон” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам таркибда барча футболчиларга имкон беришга интилди.

Иккинчи таймда ҳам икки жамоа ҳам ҳисобни ўзгартириш учун ҳар қанча интилишмасин, якунда ҳисоб ўзгармади ва “Динамо” “Сурхон” устидан ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси бунгача 20 ва 21 июль кунлари “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоаларига қарши назорат учрашувлари ўтказишганди. “Динамо” 27 июль куни Суперлига 14-тури доирасида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади.

Назорат учрашуви. Тошкент.
23 июль (сешанба)
«СУРХОН» - «ДИНАМО» 1:2

Голлар: Педро Мартинс 26 – Қадамбой Нурметов, 16, 32.
“Сурхон”: Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Асрор Ғофуров, Раҳматилло Бердимуродов, Шерзод Каримов, Микола Агапов, Аброрбек Исмоилов, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Шавкат Саломов, Педро Мартинс.
Захира: Азамат Аҳмедов, Сардор Қобулжонов, Де Оливейра Лукас, Равшан Хурсандов, Абдул Азиз Юсупов, Азамат Алланиёзов, Нозим Бобожонов, Элдор Бойматов, Суҳроб Неъматов, Дуглас Насименту, Санжар Аҳмедов, Лукас Сильва.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Ихтиёр Тошпўлатов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Сардор Эминов, Баҳодир Насимов, Қадамбой Нурметов.
Захира: Шоҳруҳ Раимов, Сирож Ҳамроев, Жасур Уринов, Комил Шарофутдинов, Аббос Шодмонов, Дилмурод Каримов, Обид Ҳакимов, Шарофуддин Шобиров, Достон Абдураҳмонов, Дамир Темиров, Санжар Баратов, Амиржон Сафаров.
Четлатишлар: Асрор Ғофуров 28 - Баҳодир Насимов 28.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика