Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди
19 июл 22:52
Новости
Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди
"Динамо" жамоаси Суперлига 2-даврасига тайёргарлик доирасида Қирғизистонда ўтказаётган йиғинда иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Иссиқкўлдаги навбатдаги баҳсда ҳам Вадим Абрамов шогирдлари Қирғизистон чемпионати вакили «ОшМУ Алдиер» жамоасига қарши саф тортди. Ўйинда Кожо Жоэл томонидан киритилган ягона гол «Динамо»га ғалаба келтирди.
"Динамо"нинг қўшни мамлакатдаги йиғини 22 июлгача давом этади.
Ўртоқлик учрашуви. Иссиқкўл.
19 июл (жума)
"ОшМУ Алдиер" (Қирғизистон) – "Динамо" - 0:1
Гол: Кожо Жоэл, 44.
"Динамо": Р.Ягудин (Ф.Раҳматов), Д.Мийич, С.Мустафоев, Исмоил Саного (Муҳаммадали Турсунов), У.Абдуллаев (Шерзод Қодиров), Ф.Нарх (В.Оқбўтаев), А.Муйдинов (Х.Халилов), Ҳ.Иминов, С.Шоаҳмедов (Д.Темиров), А.Ҳожимирзаев (К.Шарофутдинов), К.Жоэл.
Похожие новости
20:27
Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас" 10
Комментарии