RU

Последние новости

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  31 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  67 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

“Ордабаси” мухлислари: “Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак. “Иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, қўшни давлатлардан ўйинчиларни олиб келган маъқул” Новости

“Ордабаси” мухлислари: “Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак. “Иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, қўшни давлатлардан ўйинчиларни олиб келган маъқул”

“Championat.Asia” мухбири Николай Егоричев “Texas Fans” (Қайрат, Женис, Сапар) деб номланган "Ордабаси" мухлислар вакиллари билан суҳбатлашди. Улар Чимкент клубининг УEФА Чемпионлар лигасидаги илк ўйини ва Ўзбекистон вакилларининг ўтган йилги чемпионатда қанчалик катта из қолдиргани ҳақида сўз юритди.

"УEФА Чемпионлар лигасида кучсиз жамоа йўқ. Шу боис, ожиз жамоа дуч келишини кутмаслигингиз керак. Рақиб номаълум бўлса ҳам, "Петрокуб" билан ўйинда бўлгани каби кураш олиб бориши мумкин. Молдоваликларнинг ўйинлари менга ёқди: яхши, ишончли ҳимоя, яхши ҳужум қилишди.

Бизга ҳужумчи етишмади. Исломхан ва Тағиберген, назаримда, бир тайм ўйнаб бера оладиган футболчилар сирасига киради. Уларнинг 90 дақиқа юқори савияда ўйнашга кучлари етмайди. Агар жамоа иккинчи ўйинда характер намойиш эта олса, кейинги босқичга йўл олишимиз мумкин. Чимкентда футболни яхши кўришади, лекин бу ерда фақат яхши футболчи бўлишнинг ўзи кифоя эмас - ўйинчида характер ва руҳ ҳам бўлиши керак. Футболчиларда виждон бўлса, мухлислар олдида уятга қолмасликлари учун борини беришлари керак.

Биз чимкентликлар ўзбек футболчиларини жуда яхши кўрамиз. Ўтган йили Абдихолиқов ва Умаров чемпион бўлишимизга ёрдам беришди. Умаров, умуман олганда, маҳаллий жамоатчиликнинг ёқимтойларидан бирига айланган. У техник жиҳатдан моҳир ва тўп учун курашдан қўрқмайди. Яхшибоев жорий мавсумда яхши ўйин кўрсатмоқда. Узоқ мамлакатлардаги тушунарсиз “иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан футболчиларни олиб келган маъқул, деб ҳисоблайман. Сизлардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп: Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси яхши ривожланган, футболга эътибор юқорироқ, ёшларнинг ривожланиши ҳам яхши босқичда.

"Ордабаси"нинг ўтган йилги чемпион бўлган таркиби ҳозирги жамоадан анча кучли эди. Бизда барқарорлик етишмайди, бу асосий муаммолардан бири саналади. Тўғри, ўтган йили жамоани Улуғбек Асанбаев шакллантирганини инобатга олиш лозим. "Ордабаси" мухлисларидан унга салом йўлламоқчиман. У ҳозир Ўзбекистонда ишлаётганидан хабаримиз бор. У чинакам футбол одами.

Афсуски, баъзи кўролмаслар туфайли у клубимизни тарк этишга мажбур бўлди. Менимча, бу раҳбариятнинг катта хатоси. Айнан Асанбаев чемпион таркибни йиғди, ваҳоланки, мавсум бошланишидан олдин жамоада атиги 7-8 киши қолган эди. Кейин Асанбаевдан ёрдам сўрашди ва у юқори сифатга эга жамоа йиғди. Қолаверса, мавсум бошида чемпионлик ҳақида умуман гап-сўз бўлмаганди: аввалига шунчаки қуйи лигага тушиб кетмаслик, Премьер-лигада жон сақлаб қолиш режа қилинганди, аста-секин юқори ва юқорига кўтарилиш ҳақида ўйлай бошланди. Айнан Асанбаевга ўхшаганларни футболга жалб қилиш керак", деди “Texas Fans” ишқибозлар гуруҳи вакиллари.


Николай Егоричев суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика