RU

Последние новости

23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  45 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0

“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди Новости

“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди

Теги :  Ордабаси
Уларнинг бошлиғи ўзини ҳокимнинг отаси деб таништирган.

Манбанинг маълумотларига кўра, 23 апрель, сешанба куни “Ордабаси” клуби машғулотлар майдонига бир нечта машина етиб келди, улар клуб футболчилари ва мураббийларига ким хўжайин эканлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлишган.

Номаълум шахсларнинг бошлиғи ўзини Шимкент ҳокимининг отаси деб таништирган. Унинг атрофида бир нечта барзанги йигитлар, шунингдек, ўзларини оддий мухлислар деб атайдиган кексалар бўлган.

Машғулотларни томоша қилган шахслар жамоага, биринчи навбатда, бош мураббий Александр Седневга нисбатан қўпол сўзлар ишлатган.

Жумладан, африкалик легионер ўзини ҳокимнинг отаси деб атаган киши томонидан ирқий сабабларга кўра ҳақоратланган.

Чақирилмаган меҳмонлар ўзларини жуда шафқатсиз тутишган. Уларнинг барча ҳаракатлари ёзиб олинган ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши айтилмоқда. 

Кейинчалик клуб раҳбарияти эса бош мураббий Седневга ишонишда давом этишини маълум қилди. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Аввалроқ "Ордабаси" раҳбарияти клубга мухлислик қилмоқчи бўлган блогерларни ўйинга киритмагани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика