RU

Последние новости

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  20 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  45 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Орадан 8 йил ўтиб... ФИФА Ироққа уйда ўйнашга рухсат берди Новости

Орадан 8 йил ўтиб... ФИФА Ироққа уйда ўйнашга рухсат берди

ФИФА томонидан ироқлик мухлислар учун ажойиб янгилик тақдим этилди.

Гап шундаки, Халқаро футбол ташкилоти Ироқ миллий терма жамоасига 24 март куни ўз майдонида тўп тепишга рухсат берди. Шу куни ироқликлар ЖЧ саралаш босқичидан ўрин олган 9-тур учрашувида БАА термасини қабул қилишади.

ФИФА бу ўйин Бағдод шаҳридаги "Ал Мадина" стадионида бўлиб ўтишини тасдиқлади. Маълумот учун, Ироқ термаси бунгача уй учрашувларини Қатар пойтахти Доҳада ўтказиб келаётганди. 

Ироқ термаси охирги марта ўз уйида 2013 йил Либерия термасига қарши майдонга тушганди. Бу йил ҳисобидан эса Ироқ 21 январь куни ўз майдонида Уганда термасига қарши баҳс олиб борди. Фақат бу ўртоқлик ўйини мақомида эди. БАА билан кечадиган баҳс эса расмий мақомда бўлади, бўлиб ҳам ЖЧ саралаш беллашуви. 

Ироқ терма жамоаси ўз майдонида охирги марта 2001 йилнинг 28 сентябрь куни ЖЧ саралаш баҳсини ўтказиб, Баҳрайнни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика