RU

Последние новости

00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  1 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  4 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  9 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  4 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  12 21:00"Барселона"да жароҳатланганлар сафига яна бир футболчи қўшилди  6 20:40"Мен халқаро танаффусларни яхши кўраман! Ҳар икки ҳафтада шундай бўлишини хоҳлардим!" — Гвардиола  0

"Оқ-тепа" ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор Новости

"Оқ-тепа" ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор

Тошкентда йиғин олиб бораётган "Навбаҳор" жамоаси бугун илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов "Оқ-тепа"га қарши кечган ўртоқлик ўйинида етакчиларга дам беришга қарор қилди ва ёшларга имконият тақдим этди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда ёш "лочинлар" ўз дарвозаларидан бешта тўп олиб чиқишди. Рақибнинг голларига меҳмонлар иккита тўп билан жавоб қайтаришди. Дастлаб Илҳом Алибоев жамоадошининг узатмасидан сўнг гол урган бўлса, Сардор Теляков пенальтини аниқ амалга оширди. "Навбаҳор"да янги келганлардан Хушнуд Авилов ва Фарҳод Мираҳматов тўп тепди. "Пахтакор" дарвозабони Умид Ҳамроев илк дақиқалардан ҳаракат қилди. Майдон эгаларидан Шерзод Қодиров дубль қайд этди, қолган учта голга Идрис Бикмайкин, Сандей Сонг, Акобир Тўраев муаллифлик қилди. "Оқ-тепа" таркибида бугун бир қатор янги номлар майдонга тушганини айтиб ўтиш жоиз. "Шўртан"дан Олим Каримов, "Машъал"дан таклиф қилинган Акобир Тўраев айни пайтда кўрикда бўлиб турибди. Ўтган мавсум иккинчи даврасида "Қизилқум"га ижарага берилган Шерзод Қодиров ҳам жамоага қайтди. Шунингдек мураббийлар штаби африкалик легионер футболчи Сандей Сонгни синовдан ўтказишмоқда. 

Ўртоқлик учрашуви.

"Оқ-тепа" - "Навбаҳор" 5:2

Голлар: Шерзод Қодиров (дубль), Сандей Сонг, Идрис Бикмайкин, Акобир Тўраев - Илҳом Алибоев, Сардор Теляков

"Оқ-тепа": Элёр Бахтиёров, Шерзод Қодиров, Достон Баҳромов, Олим Каримов, Маҳсуд Аълохўжаев, Шаҳзод Маъмуржонов, Дилшод Файзиев, Самуэль Опекс, Идрис Бикмайкин, Сандей Сонг, Муҳриддин Ботиров

Захира: Жамол Ҳикматов, Савелий Абрамов, Абдулазиз Тошкенбоев, Ислом Бойсариев, Талгат Нигматулин, Акобир Тўраев, Абдулазиз Жўраев.

"Навбаҳор": Умид Ҳамроев, Хушнуд Авилов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Шаҳзод Ҳамидов, Фарҳод Мираҳматов, Ҳусайн Эргашбоев, Абдулҳай Исмоилов, Сардор Теляков, Шерзод Ғуломжонов, Бобир Мамажонов, Илҳом Алибоев

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика