RU

Последние новости

15:23ПРО-Лига. "Қўқон-1912" - "Машъал": Асосий таркиблар маълум  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   7 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  1 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  2 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  4 12:22Майну Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади, Кейн — таркибда  0 11:54Терма жамоага чақирилган легионерлар: ўтган бир ойни ким қандай ўтказди?  14 11:47Саудия Арабистони ва МЛС клублари Погба бўйича маълумотларни сўраган  0 11:18"Реал" жароҳат олган Карвахалга клубдан ўринбосар топди  7 10:55Флориан Вирцнинг келажаги маълум  1 10:20АПЛнинг ХХI асрдаги энг яхши мураббийлар рейтинги тузиб чиқилди  9 09:47Тен Хагнинг ўрнига МЮни бошқариш учун асосий номзод маълум  9

Омон қолганинг рост бўлсин, Даврон! Новости

Омон қолганинг рост бўлсин, Даврон!

Теги :  Металлург
“Металлург” футболчилари "Қўқон-1912" жамоаси билан бўладиган навбатдаги тур учрашувига Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида тайёргарлик кўришяпти.
Халқимизда фалокат оёқ остида деб бежиз айтишмаган. Мамлакат миллий чемпионати турлари оралиғида ФИФА кунлари муносабати билан танаффус узоқ бўлганлиги боис “Металлург” футболчиларига дам одатдагидан кўпроқ – 4 кун берилганди. Ўзбекчилик, бир дақиқа ортиқча вақт бўлса уни ҳам оила фойдасига сарфласам, деган мақсадда рўзғор ташвишларига уриниб кетишимиз бор гап.

23-турни дисквалификация боис ўтказиб юборган Даврон Каримқулов ҳам фарзандларнинг қийналиб қолмаслиги учун ҳовли ишларини енгиллаштиришга киришиб кетди. Боғни тартибга келтириш, айниқса электр симлари қадар бўй чўзган арчаларни буташ, фасадни чиройли қилиш ҳаракатига тушди. Кутилмаганда баландликдан, нарвоннинг силжиб кетиши оқибатида ҳовлини ўраб турган темир панжаралар устига йиқилиб тушди. Оллоҳимнинг марҳамати, бахтли тасоддиф ҳамда шифокорларнинг саъйи ҳаракатлари туфайли буйрагини жиддий шикастлаб, кўп қон йўқотган Даврон омон қолди.

Тошкентдаги Жуковский тез ёрдам шифохонасида даволанаётган Даврон Каримқуловнинг тезроқ соғайиб кетишини Оллоҳимдан сўраймиз. Мамлакатимиз футболи ривожига, “Металлург” футбол клуби тараққиётига катта ҳисса қўшган бу табиатан камтарин, самимий инсоннинг ҳали ҳаётда қиладиган ишлари кўп. Фарзандлар тарбияси, яхши кунлар орзуси... Энг асосийси шу, меҳрибон отажонинг, ака-ука, опа-сингил, ёр-биродарлар бахтига, оила, фарзандлар бахтига омон қолганинг рост бўлсин, деймиз.

Давронни яқиндан биладиган, танийдиган дўстларимиздан ёлғиз ўтинчимиз, дуо қилинг, Даврон тезроқ шифо топсин, оёққа туриб, фарзандлари бағрига қайтсин, оиласига бош-қош бўлсин! Кўрган-кечирганлари шу бўлсин, бу ёғига хонадонини хурсандчилик тарк этмасин.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика