RU

Последние новости

14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  17 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  5 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  4 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  2 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  24 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  8 09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  6

Омон Ғофуров: "Нефтчи" ҳали расман биринчи лигага тушиб кетмаган" Новости

Омон Ғофуров: "Нефтчи" ҳали расман биринчи лигага тушиб кетмаган"

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров СПОРТ телеканали меҳмони бўлди.

Бош директорнинг айтишича Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳали олий лигани тарк этмаган.

"Нефтчи" вакиллари ҳам биздан сўрашди, биз ҳақимизда турли ОАВ, сайтлар биринчи лигага тушиб кетди деб ёзишди шу тўғрими деб. Ҳали ПФЛ расмий сайтида бундай маълумот чиқмади, демак "Нефтчи" олий лигадан тушиб кетмади"

- Омон Ғофуров


Омон Ғофуровнинг сўзларига кўра бу йилги мавсумда 11-ўриндан пастдаги жамоалар ҳам кейинги йил олий лигада ўйнашлари мумкин экан. Яъни фақат лицензиялашдан муваффақиятли ўтган жамоалар 2018 йиги олий лигада иштирок этишади.

Олдинроқ ПФЛ расмий сайтида чиққан хабарда қуйидаги жумлалар қайд этилган эди:


"2018 йилги 12 та жамоадан иборат 3 даврали тизим иштирокчиларини аниқлашда 2017 йилги футбол мавсуми ҳамда 2018 йилги мавсумга футбол клубларини лицензиялаш якунлари асос бўлиб хизмат қиладиган бўлди. Натижада, 2018 йилги мусобақада 2017 йилда 1–11 ўринларни эгаллаган 11 жамоага Биринчи лига мусобақаларида ғолиби бўлган футбол клуби қўшиладиган бўлди". Манба


Демак, ҳали Ғузорнинг "Шўртан" клуби ҳам, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳам биринчи лигага тушиб кетмаган. 2018 йилги мавсумда қайси жамоалар олий лигада ўйнашларини катта эҳтимол билан фақат қуръа ташлаш маросимида билиб оламиз.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика