RU

Последние новости

22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  3 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  4 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  0 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  25 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  29 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  2 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  23 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1

Омад сизга, Фарҳод Магомедов Новости

Омад сизга, Фарҳод Магомедов

Фарҳод Магомедов Ўзбекистон футболи жамоатчилиги томонидан энг кўп танқид қилинган инсонлардан бири. Энди у ПФЛ бош директори эмас.

Магомедов номини иложи борича камроқ тилга олишни истаганман. Бироқ у бошқарган ташкилот ҳақида етарлича салбий фикр ҳам билдирганман. Ўзимча Магомедов шахсиётига тегишни истамаганманим билан, ҳар сафар у бошқарган ташкилотни “савалаб” қаршисидан чиқиб қолаверганман, ўзим истамаганим ҳолда.

Нега? Чунки шахс сифатида уни ҳурмат қиламан. Футболчи сифатида Магомедовнинг ўйинларига тан бераман. Катта авлод вакиллари фикримга балки қўшилар, мен ҳозиргача Олий Лигада унинг каби ҳимоячини деярли кўрганим йўқ. Унда битта ҳимоячига нима керак бўлса, барчаси мужассам эди. Рост ёки ёлғон билмадим, эшитганим бўйича айтаман: тайм ўртасида товонига мих кириб кетиб, бутсасининг ичи қонга тўлганида ҳам, тишини-тишига қўйиб, бемалол 45 дақиқа югура олган футболчи бўлган у.

“Чиғатой” футбол мактабида мураббий сифатида таниганман. Бир сафар машғулотига анграйиб, 1 соатча жойимда туриб қолганимни ҳам эслайман. Шунчаки, Магомедовни кабинетга тиқиб қўйишди. Бундан ким ютди билмайман-у, аммо аниқ айта оладиганим бор: ПФЛ ҳеч нарса ютмади.

Мен Магомедовнинг қўлида ПФЛда ишлаганман. 2012 йил Жакартага ўқиш учун кетаётганимда ўз хоҳишим билан ариза ёзиб, ишимни топширганман. Қайтишим эса “Спорт-ТВ”га тўғри келган. Ўз ходимларига муносабатидан келиб чиқиб ҳам Магомедовни ҳурмат қиламан, қўл остида бу одамдан ёмонлик кўрмаганман. Ўз вақтида ойлигим ҳисобидан армиям учун пул ҳам ўтказиб берганди. Қарзимни қайтарганман, бироқ барибир катта ёрдам берган деб ҳисоблайман.

“Спорт-ТВ” эса фаолиятимнинг оёғини осмондан қилиб юборди. Мен энди Магомедовнинг эмас, Турдиалиевнинг қўлида ишлай бошладим. Бунда мақташ керак бўлган нарсани мақтадим (ҳеч ким буни эсламайди ва мен бундан ҳафа ҳам бўлмайман). Ўзим нотўғри деб билган нарсаларни эса очиқчасига танқид қилдим (шунисини ҳамма эслаб қолди). Танқид қилганларим орасида Магомедов бошқарган ташкилот ҳам бор эди.

Мен бу постни ёзишни узоқ кутдим. Энди Фарҳод акада лавозим йўқ, мен ундан фойдаланишим мумкин бўлган ҳеч нарса қолмади. Шунинг учун ҳам фикримни баён қилиш вақти келди, деб ҳисобладим. Сабабини юқорида айтдим, шахс сифатида, футболчи сифатида, мураббий сифатида уни доим ҳурмат қиламан. Бу муносабат “взаимно” бўлиши шарт эмас. Мени ёқтирмаслик учун унда етарлича асослар бор ва улар мени қизиқтирмайди, доимгидек фикримда қоламан.

Магомедовнинг келгуси тақдири қандай бўлади, билмайман. Агар у кабинетидан ташқарига чиқиб, ўзи севган ва уни одамлар тан олган майдонига қайтса, фақат ва фақат хурсанд бўламан. Чунки у айнан ўша майдонда ўзини намоён қила олишига ишонаман.

Омад сизга, Фарҳод ака! Барчаси учун узр, рози бўлинг...


Автор :
Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика