RU

Последние новости

08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  6 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  1 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  6 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  29 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  24 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  16 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  19 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  80 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28

Олий лига-2017. "Насаф"да 24, "Обод"да 38, "Нефтчи"да 41 Новости

Олий лига-2017. "Насаф"да 24, "Обод"да 38, "Нефтчи"да 41

2017 йилги олий лига баҳслари якунига етгач турли статистик маълумотларни тақдим этиб бораяпмиз.

Бугун клублар сафида бир йил давомида неча нафар футболчи майдонга тушганига эътибор қаратамиз.

Рўзиқул Бердиев 2017 йилда олий лигада 24 нафар футболчининг хизматларидан фойдаланиб кумуш медални қўлга киритди. Чемпион "Локомотив" сафида 25 нафар футболчи майдонга тушди. Худди шунча футболчи "Машъал" таркибида кўриниш берди.

Мавсумни охирига етказа олмаган "Обод" клуби таркибида мураббийлар жами 38 нафар футболчини майдонга туширишди. Мавсум антирекорди эса Фарғонанинг "Нефтчи" клубига тегишли бўлди. Водий клуби сафида бир мавсум давомида оз эмас кўп эмас 41 нафар футболчи ўйнади.

Таққослаш учун, 2016 йили олий лигада "Нефтчи" сафида 27 нафар футболчи майдонга тушганди холос.

2017 йилги олий лигада клублар сафида қанча футболчи майдонга тушди?

"Насаф" - 24 нафар
"Локомотив" - 25
"Машъал" - 25
"Қўқон-1912" - 26
"Динамо" - 26
"Олмалиқ" - 27
"Металлург" - 28
"Навбаҳор" - 28
"Қизилқум" - 29
"Сўғдиёна" - 29
"Бунёдкор" - 29
"Пахтакор" - 31
"Бухоро" - 32
"Шўртан" - 32
"Обод" - 38
"Нефтчи" - 41


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика