Оливье Жиру "Локомотив"га ўтиши мумкин эди
22 дек 2023 18:10
Новости
Оливье Жиру "Локомотив"га ўтиши мумкин эди
"Локомотив" собиқ президенти, ҳозирда клуб директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланган Валерий Филатов 2019 йил клуб Франция термаси ҳужумчиси Оливье Жируни сотиб олиши мумкин бўлганини эслади.
"Кикнадзе билан баҳслашиб қолган вазиятларимиз бўлганми? Баҳс демаган бўлардим, аммо бир воқеани эслаб тураман. Мен унга Жируни сотиб олишни маслаҳат бергандим. 2019 йил у "Челси" таркибида жойини йўқотиб қўйганди ва французни турли клубларга таклиф қилишган.
Нарх? Тахминан 10 миллион евро, маоши — тўрт миллион атрофида. Ўшанда "Локомотив"да пул бор эди. Мен шундай дегандим: "Василий, агар шундай форвардни сотиб олсак, биз билан ҳеч ким баҳслаша олмайди!".
Кикнадзе таваккал қилмади. Афсус. Ҳозир Жиру "Милан"да, 37 ёшда ҳам гол уришдан тўхтамади!".
Комментарии