RU

Последние новости

21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 21:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  7 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  36 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  11 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  13

ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди" Новости

ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"

Бир неча соатдан сўнг Парижда Олимпиаданинг футбол учрашувлари старт олади.

Вакилларимиз Испанияга қарши баҳс билан мусобақани бошлайди. Мазкур ўйин олдидан ўз вақтида Ўзбекистон ОТЖ сафида қитъа чемпиони бўлган Акром Комиловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Биринчи навбатда йигитларни Олимпиадага чиққани билан табриклайман. Улар бунга муносиб эди. Мен ҳам бир неча йиллар олдин ОТЖ таркибида мусобақа саралашида иштирок этганман. Таркибимиз кучли бўлганига қарамай омадимиз келмаган. Бу авлод эса йиллар давомида яхши ривожланишга эриша олди. Уларга максимал даражада қулайликлар яратиб берилди. Катта футболда 3-4 йилдан буён ўйнашмоқда. Бу футболчиларимизнинг устун томони ҳисобланади. 

Испания билан имкониятларимиз 50/50 деган бўлардим. Бу ёшдаги терма жамоалар билан Ўзбекистон тенгма-тенг ҳаракат қила олади. Тўғри, уларда индивидуал кучли футболчилари бор. Лекин бизда ҳам улардан қолишмайдиган кучли ижрочилар жамланган. Ўйлайманки, олимпиячиларимиз бугун мухлисларни хурсанд қилишади. 

Бундай турнирларда характер кўрсата олган жамоалар узоқроққа бора олишади. Қайсидир терма жамоани ажратиб кўрсата олмайман. 

Парижда Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Абдуқодир Ҳусанов, Жасур Жалолиддиновдан кўп нарса кутяпман. Улар терма жамоани олдинга етаклай олади. Барчага омад тилайман",- дейди Акром Комилов. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика