RU

Последние новости

15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  1 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  3 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  1 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  10 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  4 12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  14 11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  11 11:01"Бавария" қаторасига тўртинчи бор ПСЖни мағлуб этди — барчаси "қуруқ" ғалабалар  2 10:44Флик: "Сельта"га қарши 2:2дан кейин шундай ишончли ғалабага эришганимиз яхши бўлди"  17 10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  6 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  1

ОКМКнинг япониялик легионери Арихиро Сентоку: "Бу ерга келганимдан сўнг Сато Минори ҳақида гапиришни бошлашди. Ўзбекистон ўша ўйинда Япониядан устун эди" Новости

ОКМКнинг япониялик легионери Арихиро Сентоку: "Бу ерга келганимдан сўнг Сато Минори ҳақида гапиришни бошлашди. Ўзбекистон ўша ўйинда Япониядан устун эди"

Биламизки, ички чемпионатимизда иштирок этувчи жамоаларимиз асосан Сербия, Россия, Украина мамлакатларидан футболчиларни таклиф қилишади.

Лекин, олдинги йилларда шарқий осиёлик ўйинчилар хизматидан фойдаланган клубларимиз ҳам бўлди. Тушунган бўлсангиз гап Олий ва Суперлигамизда тўп тепган Япония ва кореялик легионерлар ҳақида кетмоқда. "Пахтакор" ва "Бухоро"да ўйнаган Наоя Шибамура ёдингиздами? "Бунёдкор"да муваффақиятли натижаларга эришган Сато Миноричи? Жорий мавсумда ОКМК таркибида яна бир япониялик футболчи Арихиро Сентоку тўп тепмоқда. Футболчи Ўзбекистонга мослашиш жараёни ҳақида фикрларини билдирди. 

- 2024 йил бошида янги жамоага келдингиз. Биринчи давра якунига етмоқда. Таассуротларингиз қандай? 

- Ҳаммаси одатдагидек. Янги жамоага келиб қўшилдим ва шу ерда ўйнамоқдаман. Ўйин амалиётига эга бўлмоқдаман. Бош мураббийимиз бизга ишонч билдирмоқда. Ундан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиляпмиз. 

- Ҳамюртингиз Сато Минори "Бунёдкор"да танилганди, ажойиб ўйинлар кўрсатганди. Минори ҳақида эшитганмисиз? 

- Йўқ, аммо Ўзбекистонга келганимдан кейин барча менга Минори ҳақида гапиришни бошлади. Ўшанда Сато Минори кимлигини билиб олдим. Ўзбекистон футболини юқори баҳолайман. Яқиндагина олимпия терма жамоангиз Осиё кубоги финалида Японияга қарши ўйнади. Ўзбекистон ўша учрашувда Япониядан устунроқ эди. Ўзбек футболи ўсиб бормоқда.

- Ўзбекистон иқлими сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Йўқ. Мен бунга қадар кўп мамлакатларда тўп тепганман. Об-ҳаво мен учун муамммо эмас. Япониядаги об-ҳаво бироз бошқача, аммо ёз мамлакатингизда анча иссиқ бўлиши ҳақида эшитдим.

- Жамоадошларингиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Уларнинг барчаси билан дўстлашиб олдим. Барчаси яхши. Баъзида жамоадошларим билан бирга овқатланишга бориб турамиз

- Европа чемпионати бошланмоқда. Қайси жамоани кузатасиз?

- Барча жамоаларда имконият бор. Европада кўп ўйнаганман, аммо аниқ бир жамоани белгилаб ўта олмайман. Футболчи сифатида Модрични ёқтираман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика