RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  75 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

ОКМК – “Нефтчи” учрашувида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси Новости

ОКМК – “Нефтчи” учрашувида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Cоcа Cола Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган ОКМК ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувда юзага келган баҳсли вазиятлар иши мухлисларнинг кўплаб норозилиги ва эътирозларини инобатга олган ҳолда, Эксперт-ҳакамлар комиссиясига оширилган эди.

Комиссия аъзолари 3 та баҳсли вазият бўйича ўз фикрларини билдириб, якуний хулосаларини маълум қилди. 

P.S: Барча эпизодлар видеосини "Тelegram"даги каналимизда кўришингиз мумкин.

1-вазият: Пеналти бор ёки йўқ?
Дастлаб учрашувнинг 42-дақиқасида “Нефтчи” дарвозаси томон белгиланган пеналти вазияти кўриб чиқилди. Унга кўра, комиссия вакиллари узоқ вақт давом этган баҳслардан сўнг, овоз бериш йўли билан масалани ҳал қилди. Натижада, овозларнинг катта қисми (80%) ушбу вазиятда пеналти бор деб топди ва ҳакамнинг қарори тўғри, дея баҳоланди.

2-вазият: Офсайд бормиди ёки “Нефтчи”нинг голи ноҳақ бекор қилиндими?
Ўйиннинг 45-дақиқасида юзага келган “Нефтчи” томонидан урилган голнинг офсайд сабабли бекор қилиниши ҳам кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Шу туфайли, ўша вазиятда ВАР томонидан офсайд чизиғи тортилгани ва вазият ўша пайтиёқ текширилиб, қарор тўғри чиқарилгани акс этган видеотасвирни илова қилмоқдамиз. Эксперт ҳакамлар комиссияси аъзолари бир овоздан ҳакамларнинг қарори бу ҳолатда тўғри бўлган, деган хулосага келди.

3-вазият: Қизил ёки сариқ карточка?
Баҳснинг 57-дақиқасида ОКМК футболчиси Ислом Тўхтахўжаев томонидан рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидаси қўпол тарзда бузилган. Бош ҳакам Илгиз Танташев эса дастлаб футболчига тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатган, бироқ ВАРга мурожаат қилгач, қарорини ўзгартириб, бу вазиятда сариқ карточка билан кифояланган. Эксперт ҳакамлар комиссияси ушбу ҳолатни чуқур таҳлил қилгач, қизил карточка кўрсатилиши керак бўлган, деган хулосага келди.


ОКМК билан ўйиндан кейин "Нефтчи" ҳакамликдан шикоят қилди  

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика