RU

Последние новости

21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  4 21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  3 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  18 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12

ОФК Осиё юлдузлари қаторига Отабек Шукуровни ҳам қўшди Новости

ОФК Осиё юлдузлари қаторига Отабек Шукуровни ҳам қўшди

Маълумки, 7-27 апрель оралиғида Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақаси гуруҳ ўйинлари ўтказилади.

Бу йил Ғарб минтақасининг барча бешта гуруҳ учрашувларига Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Баҳслар Ар Риёд, Жидда, Бурайда ва Даммам шаҳарларида бўлиб ўтади. 

Мусобақа старти олдидан ОФК сайти Осиё легионер юлдузларига бағишлаб мақола чоп этди ва ўзини кўрсатиши кутилаётган ўйинчилар орасига ҳамюртимиз Отабек Шукуровни ҳам қўшди.

ОФК бу рўйхатда 6 нафар футболчини келтириб ўтган ва Отабек Шукуровга шундай таъриф берган: Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров "Шаржа" клубидаги энг муҳим ўйинчилардан бири ҳисобланади. Шукуров ҳисобида "Шаржа" либосида 214та ўйин бор ва ҳали ҳеч бир легионер "Шаржа" тарихида бундай натижа кўрсатмаган. 

2018 йил "Бунёдкор"дан "Шаржа"га кўчиб ўтган моҳир футболчи қисқа вақт оралиғида шаржалик мухлислар меҳрини тўлиқ қозона олди. 2018/2019 йилги мавсумда "Шаржа" мамлакат чемпиони бўлишида Отабек Шукуровнинг қўшган ҳиссаси катта. У шу пайтгача ўз клуби сафида ОЧЛда 12 бор майдонга тушган. 

ОФК сайти ҳамюртимиз билан бир қаторда яна қуйидаги футболчиларга ҳам эътибор қаратган. Улар орасида Нам Таи Хи, Мартин Бойл каби юлдузларнинг бўлиши эътиборга лойиқ.  


Отабек Шукуров - Ўзбекистон

Клуби: "Шаржа" (БАА)


Жанг Хюн Су - Жанубий Корея

Клуби: "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)


Аҳмад Нуруллоҳи - Эрон

Клуби: "Шабаб Ал Аҳли" (БАА)


Саед Эзатолаҳи - Эрон

Клуби: "Ал Гарафа" (Қатар)


Нам Таи Хи - Жанубий Корея

Клуби: "Ал Дуҳайл" (Қатар)


Мартин Бойл - Австралия

Клуби: "Ал Файсали" (Саудия Арабистони)


P.S. "Шаржа" ОЧЛ гуруҳ баҳсларини Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Ал Райан" (Қатар) ва "Истиқлол" (Тожикистон)га қарши ўтказади.




Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика