ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди
07 окт 10:24
Новости
ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди
ОФК тартиб интизом қўмитасига қарорига кўра Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 340 минг АҚШ долларига жазоланди.
Бу ҳақда Жамолиддин Бобожонов ОФК сайтига таяниб хабар берди.
Гап шундаки, ЎФА 10 июнь куни "Бунёдкор" стадионида ўтказилган Ўзбекистон-Қатар учрашувида бир қатор қоидаларни бузган. Жумладан, ўйин тугаши билан майдонга футболчилар учун мукофот сифатида ажратилган BYD автомобиллари олиб кирилгани асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Гап шундаки, ОФК ҳар бир ўйин учун мезбонлардан стадион ҳудудида, майдон ичида ва атрофида ўз ҳомийлари брендларидан бошқа брендлар бўлмаслигини қатъий талаб қилади. Чунки, ОФК ЖЧ саралаш ўйинлари учун ҳар бир мезбон жамоага яхшигина сумма тўлайди.
Агар, ЎФА ўша куни майдонга машиналарни олиб кирмасдан футболчиларга фақат калитларни топширганида эди, 340 минг доллар ёнига қолар эди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии