RU

Последние новости

15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  0 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  2 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  3 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  1 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  10 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  4 12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  14 11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  11 11:01"Бавария" қаторасига тўртинчи бор ПСЖни мағлуб этди — барчаси "қуруқ" ғалабалар  2 10:44Флик: "Сельта"га қарши 2:2дан кейин шундай ишончли ғалабага эришганимиз яхши бўлди"  17 10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  6 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0

ОФК лицензиялаш натижаларини эълон қилди: Ўзбекистон қитъада етакчи Новости

ОФК лицензиялаш натижаларини эълон қилди: Ўзбекистон қитъада етакчи

Осиё футбол конфедерацияси бугун навбатдаги лицензиялаш мавсуми натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, яқиндагина якунига етган лицензиялаш жараёнини муваффақиятли якунлаган клублар рўйхати тақдим этилди. 2023/24 лицензиялаш мавсуми натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг 19 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди ва бу борада Ўзбекистон қитъада энг яхши кўрсатгични эгаллади.


ОФК Элит Чемпионлар лигаси ҳамда ОФК Чемпионлар лигаси икки мусобақалари талаблари асосида ўтказилган лицензиялашдан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон клублари:

"Пахтакор", "Навбаҳор Лочинлари", "Насаф", ОКМК, "Қизилқум", "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Нефтчи", "Металлург", "Локомотив", "Динамо Плюс", "Андижон", "Бухоро", "Машъал", "Шўртан", "Олимпик Тошкент", "Сурхон", "Қўқон-1912", "Хоразм".


Суперлига ҳамда Про лиганинг иштирокчи клублари лицензия талабгори сифатида ОФК лицензиялаш регламенти шартлари асосида 5 та мезон бўйича ҳужжатларни тақдим этишди. Спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий ҳамда молиявий мезонлар бўйича ОФКнинг минимал талабларини Ўзбекистоннинг икки юқори дивизиони вакиллари бажара олишмоқда.


Ҳужжат топшириш жараёни ОФКнинг куз-баҳор тизимига ўтганини инобатга олган ҳолда ноябрь ойидан старт олиб, мартга қадар давом этмоқда. Молиявий меъзоннинг асосий талаби – клубнинг мавжуд шикоят ёки аризаларни белгиланган муддатлар ичида ҳал этишидир. Бунда 31-декабргача чиққан шикоятлар 31-мартга қадар ҳал этилиши назорат қилинади. Бу борада клубларнинг мавжуд молиявий муаммоларини дедлайнлар ичида ёпиши масаласи ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан жиддий назорат қилинади ва Ўзбекистон футболчилар уюшмаси билан ҳамкорликда иш олиб борилади. Мазкур саналардан кейин чиққан қарздорликлар амалдаги лицензиялаш циклига дахлдор бўлмайди ва улар кейинги лицензиялаш мавсумига қадар ҳал қилинади. Бу қоидани футбол қонунчилиги билан етарли даражада таниш мутахассислар жуда яхши билишади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика