RU

Последние новости

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

ОФК кубоги-2021. "Олой" бош мураббийи ўзбекистонлик футболчиларнинг қайдномага киритилмагани сабабини изоҳлади Новости

ОФК кубоги-2021. "Олой" бош мураббийи ўзбекистонлик футболчиларнинг қайдномага киритилмагани сабабини изоҳлади

Эртага Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ОФК кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари старт олади.

“Насаф” ҳамда “Олой” ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил қилинган матбуот анжуманида қирғизистонликлар бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов ва футболчи Умаржон Акрамов иштирок этди.

“Сўзим аввалида байрам билан барчани табриклайман. Бизни яхши кутиб олишгани учун мутасаддиларга раҳмат айтишни жоиз, деб билдим. Олдинда қизиқарли баҳс кутмоқда”, - деди Нўъмонжон Юсупов. 

Умаржон Акрамов: - Илиқ қарши олишгани учун ташаккур. Эртага чиройли ўйин кўрсатишимизга ишонаман. 



- “Олой” сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчи бор. Булар Санжар Тўрақулов ва Идрис Бикмайкин. Уларнинг якуний рўхатга кирмагани нима билан боғлиқ?
- Улар рўйхатда бор эди. Бироқ легионерлар лимити сабаб чиқаришга мажбур бўлдик. Санжар Тўрақуловнинг бизга ёрдами тегишига ишонардим. Аммо жароҳат олиб қолди. Тиғиз тақвим олдимизда турганди. Бишкекда суъний майдонда ўйнадик. Ўша ерда у жароҳат олди. Натижада икки ойни ўтказиб юборди. Шу боис таваккал қилишни истамадик. Бикмайкиннинг сўнгги бир нечта ўйинида пасайиш кузатилди. Унинг позициясида ёш футболчимизга имкон берамиз.

- Ўз вақтида “Хўжанд” жамоасида фаолият олиб боргансиз. Бу сизга рақибни ўрганиш учун қанчалик ёрдам беради?
- Гуруҳдаги учта рақибни ҳам ўрганиб чиқдик. Шунга яраша режаларимиз бор. Фақат “Хўжанд” билан ўйинда эмас, ҳар бир жамоага қарши муносиб ўйнашимиз лозим.

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикрингиз қандай?
- Гуруҳимиздан ўрин олган барча жамоаларни осон рақиб, деб бўлмайди. Ўзига яраша кучли. Масалан, "Насаф" 2011 йил ОФК кубогида ғолиб чиққан. "Олтин аср" 2018 йилги ОФК кубоги финалчиси ҳисобланади. "Хўжанд" эса мусобақа мезбони. Мезбон сифатида кучли ўйин намойиш қилишга ҳаракат қилади. Лекин биз ҳам кучли жамоалар орасида ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мен бу жамоани қабул қилиб олганимда икки нафар тажрибали ижрочи бор эди, холос. Таркибдаги футболчиларнинг аксарияти ёш саналарди.

- Мазкур мусобақага тайёргарлик жараёни қандай бўлди? Хорижда йиғин ўтказиш имкони юзага келдими?
- Биз февраль ойидан бери мусобақага тайёргарлик кўриб келдик. Йиғинлар фақат мамлакатимизда ўтказилди.  


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Олой" учрашуви 14 май куни соат 17:00да Душанбедаги "Республика Марказий" стадионида бошланади. 

 

Насаф Карши

Кубок АФК. Группа F . Тур 1

14/05/2021, 18:00

0
:
4
Завершен

Алай Ош

45'
90'

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика