RU

Последние новости

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  109 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  14

ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади Новости

ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё кубогига тайёргарлиги ҳамда мусобақадаги иштироки таҳлил қилинди. Фарҳод Нишонов бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан жамоа олиб борган йиғинлари, селекция, тиббий,  руҳий ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Ўз навбатида мураббийлар кенгаши аъзоларининг Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштироки юзасидан таҳлил ҳамда хулосалари тингланди. Жамоа олдига қўйилган Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси бажарилмаган бўлса-да, Осиё кубоги мусобақасида орттирилган тажриба ва хатолар устида ишлаш мураббийларнинг келажакдаги фаолиятларида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

U-20 терма жамоаси мазкур ёш тоифасидаги цикл бўйича мусобақалардаги иштирокини якунлади. Жамоа футболчилари Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосини ташкил қилиб, Лос-Анжелесда ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик олиб боради.    

Шунингдек, кун тартибидан Ўзбекистон U-23 терма жамоасига бош мураббийлар номзодларини кўриб чиқиш масаласи ўрин олди. Мураббий бўйича қарор — тавсияларни ўрганиш жараёни якунига етганидан сўнг маълум қилинади. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика