RU

Последние новости

21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  31 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  13 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  8 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  3 19:20ЎФА нега жим?  10 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  8 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  19 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9

ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Даврон Ҳидоятов билан учрашди Новости

ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Даврон Ҳидоятов билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА вакиллари Тошкент вилояти футбол ассоциациясига ташриф буюрди.

Равшан Эрматов Тошкент вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Даврон Ҳидоятов билан мазкур ҳудудда йирик халқаро спорт мусобақаларини қабул қилиш имкониятларини муҳокама қилишди. Вилоятнинг футбол ва умуман спорт борасидаги имкониятлари улкан эканлиги учрашув давомида алоҳида таъкидланди.

Ушбу ташриф мобайнида ЎФА мутасадди ва мутахассислари вилоят футбол ассоциацияси иш фаолияти, футбол инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлар билан танишиб чиқди. Вилоят миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилиб, болалар-ўсмирлар футбол лигалари мусобақаларини юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Тошкент вилояти футбол академияси ва Чирчиқ Олимпия захиралари коллежида қурилиш-реконструкция ишларини жадаллаштириш, сифатли футбол майдонларини барпо этиш ҳамда замон талабларига мос равишда жиҳозлаш каби масалалар бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган мини-олимпиадани ташкил этиш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама этилди. Бу ёш спортчилар учун унутилмас тадбир бўлиши таъкидланди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика