RU

Последние новости

13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  2 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  6 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  14 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  9 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2

ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади Новости

ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади

ЎФА футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан “Навбаҳор лочинлари”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна”, “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клубларининг мураббийлар, футболчилар ва ходимлар олдидаги қарздорлигини бартараф этиши учун муддат белгиланди.

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ клубларнинг футболчи, мураббий ва мутахассислар олдидаги мажбуриятлари, шартномада белгиланган вазифаларни тўлиқ бажаришга масъул эканини эслатиб ўтади. Афсуски баъзи клубларда шартнома шартларини бузиш, маошлар тўловини кечиктириш билан боғлиқ вазиятлар учраб турибди. Бундай ҳолатларни бартараф этиш, ФИФА томонидан жиддий чоралар кўрилишининг олдини олиш мақсадида Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон футболчилар уюшмаси, футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассисларнинг мурожаатлари асосида “Навбаҳор лочинлари”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна”, “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клубларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича қарздорлиги масаласи кўриб чиқилди.

“Навбаҳор лочинлари” футбол клуби мураббийлар, асосий жамоа, футзал жамоаси ва аёллар жамоаси футболчилари олдида қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. “Нефтчи” футбол клубининг асосий жамоа ва аёллар жамоаси аъзолари олдида, шунингдек, “Сўғдиёна” футбол клубининг аёллар жамоаси аъзоларидан ҳамда “Локомотив” футбол клубидан трансфер шартномаси билан боғлиқ қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.  

Бундан ташқари, Биринчи лига мусобақасида қатнашувчи “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клуби ҳам футболчиларига бир неча ойдан буён иш ҳақи ва бошқа тўловларни тўламасдан келаётгани маълум бўлди.

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан қайд этилган қарздорликларни  жорий йилнинг 14-феврал кунига қадар бартараф этиш юзасидан муддат белгиланди. Мазкур қарздорликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда тегишли футбол клубига нисбатан жиддийроқ чоралар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика