RU

Последние новости

12:51Расмий хабар: Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда боради  3 12:34Суперлиганинг 21-турига тайинланган расмийлар. Водий дербисида водийлик ҳакам   0 12:15Месси Али Дайидан ўтиб кетди. Олдинда фақат Роналду бор  1 11:50Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган?  9 11:35We Global Football: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти Австралиядан юқори  13 11:15Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт  8 10:47Про лига. Бугун 23-тур баҳсларига старт берилади  1 10:02ФИФА рейтинги. Ноябрь ойида Саудия Арабистонидан ўтиб кетамиз  13 09:25Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  23 08:44ЖЧ-2026 саралаш Осиё қитъаси. 4-тур баҳсларидан сўнг гуруҳлардаги вазиятлар қандай  15 07:56ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Колумбияда йирик ғалабалар. Уругвайда эса яна ғалаба йўқ  1 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина Боливияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан хет-трик  21 07:20Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайга қарши илк учрашувда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  3 01:56Миллатлар лигаси. Испания Сербияни мағлуб қилди, Португалия Шотландияни енга олмади  5 01:20ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз уйида Баҳрайнни мағлубиятга учрата олмади  10

ЎФА: “Навбаҳор” ва “Бунёдкор” “ким кўрибди, ким билибди” қабилида иш тутди Новости

ЎФА: “Навбаҳор” ва “Бунёдкор” “ким кўрибди, ким билибди” қабилида иш тутди

ЎФА кеча “Навбаҳор” ва “Бунёдкор” клубларига жарима қўллаганидан хабарингиз бор.

Кеча Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарори асосида (Қарор қабул қилинган пайтда Ўзбекистон футбол федерацияси) “Навбаҳор-Лочинлари” клуби футболчиси Ойбек Қиличев бир йилга ва “Бунёдкор” клуби футболчиси Дилшод Аҳмадалиев бутунлай футболдан четлатилганлигига қарамай, клублари таркибида ўртоқлик ўйинида майдонга тушганлиги, бу билан   Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарорларини бузганлиги учун Ижроқўм Бюросининг 2018 йил 21 февралдаги  6-сонли Қарорига кўра “Навбаҳор-Лочинлари” ҳамда “Бунёдкор” футбол клубларининг ҳар бирига  500 миллион сўм миқдорида жарима солинганлиги ҳақида хабар чиққан эди.

ЎФАнинг мазкур қарори кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг 2018 йил 21 февралдаги 6-сонли Қарори амалдаги Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Низомининг 14-моддаси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Регламентининг 3.2 банди, Интизом кодексининг 5.22-бандига биноан қабул қилинган.

Регламентнинг 3-моддасида футбол клубларига алоҳида талаблар белгиланган бўлиб, унинг 3.2-бандида футболга оид ҳар қандай масалаларда ЎФА ва ЎзПФЛ қарорларига бўйсуниши  алоҳида белгилаб қўйилган.  Шунингдек, ЎФА Интизом кодексининг 5.22 бандида талабларни бажармаслик учун интизомий чора сифатида жарима қўлланилиши белгиланган. Қўлланиладиган жарима миқдори эса 500 миллион сўмгача  кўрсатилган.

Низомнинг 14-моддасида Ассоциацияси аъзолари унинг қарорларига тўла мувофиқликда ҳаракатланиши белгиланган. Мажбуриятларнинг ҳар қандай аъзолар томонидан бузилиши эса санкциялар қўлланишига олиб келиши мумкин.


Тан олиш лозим, белгиланган жарима миқдори катта, ҳар қандай клуб ғазнасига таъсир эта олади. Аммо бугунги кун талабидан келиб чиқиладиган бўлса, ҳар қандай соҳада ишчанлик руҳи ҳукм сураётган, адолат қарор топаётган, ҳар бир шахс Ватан фарзанди сифатида юрт ривожи учун куйиб-ёнаётган даврда масъулиятсизликка, эътиборсизликка, ишга кўз-кўрона  ёндошишга йўл қўйиб бўлмаслигини ҳар биримиз ҳис қилишимиз керак.

Қабул қилинаётган расмий ҳужжатлар ҳаётга тадбиқ қилинсагина, виждонан бажарилсагина унум бўлади. Ваҳоланки, “Навбаҳор” клуби ҳам, “Бунёдкор” клуби ҳам ўзи бўйсинувчи ташкилотнинг ҳужжатларига панжа ортидан қарадилар, “ким кўрибди, ким билибди” қабилида иш тутдилар. Қўлланилган жазо эса бошқаларга ўрнак мисолида, ҳушёрликни ошириш, масъулиятни ҳис қилиш сифатида қабул қилиниши инобатга олинган.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси мамлакатимизда футболни мувофиқлаштириш бўйича юқори ташкилот ҳисобланади. Шундай экан унга бўйсунувчи аъзолар, шу жумладан, футбол клублари унинг қарорларини сўзсиз бажариши ва ҳурмат қилиши лозим.


Рейтинг: +66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика