RU

Последние новости

07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  1 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  5 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  24 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  17 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  14 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  17 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  75 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  113 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46

Одил Аҳмедовнинг "Шанхай СИПГ"даги 2017 йили қандай ўтди Новости

Одил Аҳмедовнинг "Шанхай СИПГ"даги 2017 йили қандай ўтди

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп тепадиган "Шанхай СИПГ" клуби футболчиларга таътил берди.

Ҳамюртимиз Хитой клубидаги 2017 йилги мавсумни қандай ўтказди? Одил Аҳмедовнинг Хитой Суперлигаси кўрсаткичларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Аҳмедов Хитой чемпионатида ўтказилган 30та турнинг 19тасида иштирок этди. Футболчимиз бирор марта захирада ўйинга қўшилгани йўқ. Терма жамоамиз сардори қатнашган ўйинларнинг 13тасида "Шанхай СИПГ" ғалаба қозонган бўлса, 4тасида дуранг қайд этилган, 2та учрашувда эса Шанхай жамоаси мағлубиятга учраган. Аҳемдовнинг Хитой Суперлигасидаги умумий ўйин вақти 1691 дақиқа.

Одил Аҳмедов "Гуанжоу Эвергранд"га қарши баҳсда пас аниқлиги бўйича Хитой Суперлигаси 2017 мавсумидаги ўзининг энг ёмон натижасини қайд этган. Футболчи узатмаларининг 77% ўз эгасига етиб борган. Энг яхши натижа эса 29 октябрь "Хенан Жиане"га қарши баҳсда қайд этилган. Ушбу учрашувда Аҳмедовнинг 94,5% паслари аниқ бўлган. 2017 йилги мавсумнинг 19та ўйинидаги ўртача кўрсаткич 87,6%.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Хитой чемпионатининг 19та ўйинида рақиб дарвозасига 28та зарба берган. Уларнинг 3таси голга айланган ("Хенан Жиане", "Чонкин Линфан", "Шанхай Шенхуа"). Голли паслар сони эса 1та.


Футболчи 19та учрашувнинг 11тасида марказий ярим ҳимоячи, 8тасида эса таянч ярим ҳимоячиси бўлиб ўйнаган. Аҳмедов 19та учрашувда ҳакамлар томонидан 4 марта сариқ карточка билан огоҳлантирилди ("Хенан Жиане" (2та), "Тианжин", "Чонкин Линфан"). Қизил карточка эса йўқ.

Хитой Суперлигаси турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика