RU

Последние новости

17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  3 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  43 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  7 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  2 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  27 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2

ОЧЛ биринчи финалидан кейин мураббийлар фикр билдиришди Новости

ОЧЛ биринчи финалидан кейин мураббийлар фикр билдиришди

Теги :  ОЧЛ финал
Кеча Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финалидан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди. Бунда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби ўз майдонида Япониянинг "Урава Редс" клубини қабул қилиб 1:1 ўйнади.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида японлар бош мураббийи Такафуми Хори қуйидаги фикрларни билдирди:


- "Сафарда 1:1 ўйнаш яхши натижа, ҳали олдинда жавоб баҳси бор ва Сайтамада бутунлай бошқача ўйин гувоҳи бўламиз. "Ал Ҳилол" ўз майдонида кучли ўйин намойиш этади, лекин биз уларнинг қаршилигини енгиб ўта олдик".

- "Жавоб баҳсида имконият кўпроқ биз томонда бўлади деб ўйлайман. Биринчи ўйинда ҳимоявий ўйнадик деб айтолмайман, лекин бундай катта ўйинларда ҳимояни ўйламасдан ўйнаб бўлмайди".


"Ал Ҳилол" бош мураббийи Рамон Диаз эса ўйиндан кейин шундай деди:


- "Биз ўйинни бирмунча секин бошладик ва кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юбордик. Лекин шогирдларимнинг ҳаракатидан қониқдим. Жавоб баҳсида фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, энди Японияда гол уришимиз шарт. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграмагунча кураш давом этади".

- "Агар бугун хавфли вазиятлар содир этмаганимизда бу мени хавотирга соларди. Чунки футболда вазият ярата олмаслик, жамоанг ўйнамаётганини кўрсатади. Саудиялик мухлисларга айтадиган гапим: хавотир олманглар, ҳаммаси яхши бўлади".


Эслатиб ўтамиз, финалнинг иккинчи ўйини 25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика