RU

Последние новости

12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  0 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  21 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  8 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  12 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  24 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6

ОЧЛ-2021. "Трактор"да жиддий муаммолар пайдо бўлди. Клуб кейинги ҳафта Машарипов жамоасига қарши ўйнайди Новости

ОЧЛ-2021. "Трактор"да жиддий муаммолар пайдо бўлди. Клуб кейинги ҳафта Машарипов жамоасига қарши ўйнайди

Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида Эроннинг "Трактор" клуби ҳақида маълумот берди.

"Эрон нашрлари Табризнинг "Трактор" клуби молиявий муаммолар туфайли ОЧЛдаги ўз юришини давом эттира олмаслиги мумкинлиги ҳақида ёзишди. "Трактор" кейинги ҳафта 1/8 финалда Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клубига қарши ўйнайди.

Клубни бир қатор етакчилар тарк этди ва уларнинг ўрнини тўлдира олмади. "Трактор" собиқ футболчилари олдидаги қарздорлиги туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмади. Эронда трансфер ойнаси ёпилган. ОЧЛ учун ҳам янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга кеч қолинди.

Агар "Трактор" ўйинга бормаса ОФК томонидан катта жарима ва жиддий дисквалификация кутади. Шу боис клуб ўйинга йўл олади.

Кўпчилик агар "Трактор" мусобақани давом эттира олмаганида унинг ўрнини гуруҳда учинчи ўринни олган "Пахтакор" 1/8 финалда ўйнаши ҳақида гапирди. Аммо агар шундай бўлган тақдирда ҳам "Трактор"нинг ўрнига иккинчи ўринни олганлар орасида 4-бўлган "Ал Садд" қатнашарди.

Бу ҳолат менга 2000 йилги Кубок эгалари кубогини эслатиб юборди. Ўшанда "Навбаҳор" чорак финалда "Ал-Аҳли"га икки ўйин натижасига кўра ютқазганди (1:6, 2:0), аммо барибир ярим финалга чиққанди. Сабаби "Ал-Аҳли" Таиландга боришни истамаган. Саудия Арабистони мамлакати ўз фуқароларига Таиландга боришни тақиқлаб қўйган", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.


Маълумот учун, "Ал Насср" - "Трактор" учрашуви 14 сентябрь куни Доха шаҳрида бўлиб ўтади. "Ал Насср" сафида ўзбекистонлик Жалолиддин Машарипов тўп тепмоқда.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика