RU

Последние новости

01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  1 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  1 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   9 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  5 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  5 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  8 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  2 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  13 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12

"Обод" иккинчи даврада нима қилади? Новости

"Обод" иккинчи даврада нима қилади?

Теги :  Обод
24 июнь куни ўтказилган "Пахтакор" - "Обод" баҳси "Обод" учун олий лигадаги охирги ўйин бўлиши мумкин. Чунки жамоа ўз фаолиятини тўхтатиш арафасида.

Бунга клубдаги молияивй ҳолат сабаб бўлмоқда. Бизга маълум бўлишича, футболчилар анчадан бери маош олишмаяпти. Жамоа ҳатто сафар ўйинларига ўз ҳисобидан бориб келяпти. "Обод" "Пахтакор" билан ўйинда ҳам жуда кайфиятсиз ҳаракат қилди. Футболчилар гўёки мағлубиятга розидек тўп тепишди.

Хўш, ҳаммаси қачондан бошланди? "Обод" бош мураббийи Рауф Инилеевнинг айтишича, жамоа аъзолари баҳор ойларидаёқ клубда пул йўқлигидан хабардор бўлишган. "Ҳомийлар пул беришни тўхтатиб қўйишди", - дейди Рауф Талгатович бу борада. "Обод" 18 май куни "Жар" стадионида "Динамо"ни қабул қилиб жуда чиройли ўйин эвазига 3:1 ҳисобида ғалаб қозонди.



Мана шу ўйин ўтгач, жамоа кейинги турни Муборакда ўтказиши лозим эди. Аммо "Обод" сафарга йўл олишидан олдин пул йўқлиги ҳақидаги гаплар янада авж олди. Ҳатто ярим жамоа бормаймиз деб туриб олди. Лекин жамоа сардори Анвар Ғофуров ҳаммани бир жойга йиғган ва ўйинга бормасак шарманда бўламиз деган.

"Обод" Муборакка боргани билан "Машъал"дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа ундан кейинги учта беллашувда ҳам ютқазди. Бу ҳам майли, "Обод" сафардаги ўйинларда ҳатто гол ура олмади. Уйдаги охирги иккита баҳсни эса бир хил 1:4 ҳисоби билан бой берди. Жамоа жанговор, футболчилар курашувчан, лекин пул бўлмаганидан кейин кимнинг ҳам тўп ортидан югургиси келади.

"Обод" иккинчи даврада ўйнайдими деган саволга Инилеев аниқ жавоб бера олмади, фақат шундай бўлиши ҳақиқатга яқин экани ҳамда бу ҳақда ЎФФ ва ПФЛга хат берилганини айтди. Рауф Инилеев шунингдек, Самвел Бабаян "Обод"га ёрдам бериши мумкинлиги ҳақидаги гапларни ҳам инкор қилмади. "Бабаянми ё бошқаси, ким бўлса ҳам келиб клубни қутқариб қолмаса бўлмайди", - дейди Инилеев.



Ҳозирги "Обод"нинг иккинчи лига жамоаларидан фарқи қолмаган. Клубда автобус йўқ, футболчилар ўйинга машинада қатнашади. Овқатланиш жойидамас, ҳартугул машғулотлар амал-тақал бўлиб турибди. Албатта, бу аҳволда узоққа бориб бўлмайди. Балки, клубни молиявий банкрот дея ёпиб юборган маъқулдир. Чунки футбол томондан "Обод"нинг биринчи даврада ҳеч қанақа фойдаси тегмади. Фақат ютқазиб юрадиган, 15та ўйинда 30та гол ўтказадиган жамоанинг кимга кераги бор?

Майли, чемпионатимизда 15та клуб қолсин, борингки жамоалар сони 12 ёки 10та бўлсин, лекин биз ҳам қизиқарли футбол кўрайлик. Тўғрисини айтганда, зерикарли ўйинлардан жудаям зерикдик.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика