RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

ОАВ вакиллари учун IFABнинг янги қоидалари бўйича семинар бўлиб ўтди Новости

ОАВ вакиллари учун IFABнинг янги қоидалари бўйича семинар бўлиб ўтди

Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгаши IFAB март ойидаги йиғилишида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб футбол қоидаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилишини маълум қилган эди.

Ушбу қоидалар футболнинг жонли девор, голни нишонлаш, тўпни ўйинга киритиш, қўл билан ўйнаш, ўйинчи алмаштириш, пенальти, баҳсли тўп, мураббийга карточка кўрсатиш каби ҳолатлари бўйича қабул килинган.


Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси байроғи остида ўтказиладиган мусобақаларда ҳам ушбу қоидалар жорий мавсумнинг иккинчи даврасидан эътиборан амал қилишни бошлайди. Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар бўйича дастлаб миллий чемпионатимиз ва кубок баҳсларида ишлайдиган ҳакам ҳамда назоратчилар, шунингдек, клублар футболчи ва мураббийлари учун семинар ташкил этилди.

Бугун эса миллий чемпионатимизни ёритиб борувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам семинар бўлиб ўтди. Унда Спорт ва UzReport телеканаллари шархловчилари, футболни ёритиб борадиган сайт ва газеталар мухбирлари иштирок этишди. Семинар давомида ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мутахассислари иштирокчиларга қоидаларга киритилган янги ўзгартиришлар хусусида батафсил маълумот беришди. ОФК инструктори Владислав Цейтлин томонидан тайёрланган тақдимотда видеолавҳа ёрдамида ҳар бир ўзгартириш бўйича тўлиқ тушунтириш берилди.

Семинар қатнашчиларида юзага келган саволларга, шунингдек, ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам жавоб берди. Келажакда бу каби учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика