RU

Последние новости

22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  6 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  8 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  4 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  4 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  22 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  5 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  49 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  10

Нозим Умуров: “Бухоро”нинг қайта “жонланишида” Бақоев ва Ашурматовнинг хиссаси беқиёс” Новости

Нозим Умуров: “Бухоро”нинг қайта “жонланишида” Бақоев ва Ашурматовнинг хиссаси беқиёс”

Жорий мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Нозим Умуров маҳаллий ишқибозларда илиқ таассурот қолдирмоқда дейиш мумкин.

Боиси иқтидорли футболчи бир қатор учрашувларда ўзини кўрсатиб, ўзига билдирилган ишончни оқлашага харакат қилиб келмоқда.

Таянч ярим ҳимоясида харакат қилаётган 26 ёшли Умуров кўплаб учрашувларда ўзидан илиқ таассурот қолдирмоқда.  27- тур ўйини олдидан Нозимни сухбатга чорладик.

- Нозим, энг аввало футболга кириб келишингизга қандай кечгани тўғрисида айтиб берсангиз. Миллионлар ўйинига кириб келишингизга ким сабабчи бўлганди?
- Ёшликда кўплаб болалар каби менда ҳам футболга бўлган қизиқиш пайдо бўлиб, ўз тенгқурларим билан бирга футбол ўйнаб юрардим. Кейинчалик ўз олдимга жиддий мақсадларни қўйиб, футбол билан жиддий шуғуллана бошладим. Бунга энг аввало дўстларим сабабчи бўлган. Уларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида иштиёқим ортиб борган. Биринчи мураббийим бухоролик Исмат ака Сайфуллаевич бўладилар. Олти йил давомида футболнинг илк сир-асрорларини у кишидан ўргандим. Кейинчалик мамлакатимизнинг номдор жамоаларидан бири бўлган “Пахтакор” жамоасидан таклиф тушди ва  бунга “лаббай” дея жавоб бердим. Икки йил “Пахтакор”нинг ўринбосарлар жамоаси таркибида  тўп сурдим. Марат Кабаев бошчилигида (U-16 -17) ёшлар терма жамоасида ҳам мунтазам равишда тўп суриб келдим. Афсуски, ўша пайтда Осиё чемпионатидан кейин Жахон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмагандик. 2011 йилги мавсумга келиб Жамшид Саидов мени “Бухоро”га чорлади. Шундан буён мана олти йилдирки “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқдаман. Албатта, бундан жуда хурсандман. 


-  Ҳозир сизни майдоннинг таянч ярим ҳимоясида харакат қилаётганингизни кўрмоқдамиз. Бу ерда ўйнаш ўзингизга ҳам ёқадими?
- Илгари қанот ярим ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнаганман. Жорий  мавсумга келиб эса бош мураббийимиз Улуғбек Бақоев мени асосан таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнатмоқда. Менимча профессионал футболчи учун қайси чизиқда харакат қилишнинг аҳамияти йўқ. Муҳими ҳар бир баҳсда таркибдан ўрин олишдир. Мураббийларимиз харакатларимдан қониқяпти шекилли, асосан таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнаб келмоқдаман.Бу қайсидир манода ўзимга ҳам ёқмоқда дейишим мумкин. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўзимни эркин ҳис қиляпман. Чунки бу позицияда ўйнаш менга янги қирраларимни очишга туртки берди. Фурсатдан фойдаланиб Улуғбек Бақоевга билдираётган ишончи учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Ўз навбатида бунга жавобан мен ҳам мураббийларимизнинг ишончни оқлаш учун ҳар бир ўйинда бор кучим билан ўйнашга харакат қиламан.



- “Бухоро” бу йилги чемпионатда бунгача турли ўринларни банд этди. Айтингчи мавсум сўнггига келиб, нечанчи поғонадан жой олиши мумкин?
- Очиғини айтганда, бу йилги чемпионатда 2-ўринга кўтарилишимизни сира ишонмагандик. Сабаби ўзингизга яхши маълумки, 2017 йилги чемпионат бошланиши арафасида клубда жиддий ислоҳотлар олиб борилди. Жамоада янги иш бошлаган мураббийлар штаби, таркибни бошқатдан шакллантиришига тўғри келди. Ўша пайтда вазиятни шуни тақозо этарди. Ўтган мавсумдаги таркибдан кўплаб футболчилар жамоани тарк этишга қарор қилиб, ўзларини бошқа клубларда синаб кўришни истаганди. Чемпионат стартига 20 кун қолганида Бақоев ва Ашурматов жуфтлиги селекция ишларини ажойиб тарзда ўтказди ва имкон қадар курашчан жамоа шакллантиришга харакат қилди. Менимча улар қайсидир маънода мақсадига эришди ҳам. Асосийси бухоролик мухлисларга қайта ишонч бағишлай олдик. Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бу осон иш эмас. Шунинг учун бемалол айтишим мумкинки, “Бухоро”нинг қайта “жонланишида” Бақоев ва Ашурматовнинг хиссаси беқиёс.
Мураббийлардан миннатдормиз.  Ўз навбатида бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган раҳбариятгаҳам миннатдорчилик билдираман. Тўғри, маълум фурсат турнир жадвалида  2 – ўринда ҳам бўлдик. Кейинчалик эгаллаб турган ўрнимиз пастлаб кетди. 5- поғонага тушиб кетганимизнинг сабаби сўнгги турларда кутилмаганда ўзимизнинг йўл қўйган хатоимиз туфайли, қимматли очколарни бой бердик. Лекин бундан ортиқча фожеа ясаш нотўғри бўлади. Назаримда бугунги кунда эгаллаб турган ўрнимиз ҳам чакки эмас. Чемпионат якунланиб бормоқда. Олдиндан мана бу ўринни эгаллаймиз деб бўлмайди. Мен фақат шуни айтишим мумкинки, қолган турларни кўтаринки руҳда ўтказиб, имкон қадар юқори поғоналардан жой олишга бор куч-ғайратимизни ишга соламиз. Бундай дейишимнинг сабаби, таркибдаги ҳар бир футболчи ўзига ишонади. Қолаверса бизда аҳил жамоа йиғилган.


-Футбол ишқибозларига тилакларингиз бўлса марҳамат.
- “Бухоро”нинг ашаддий мухлисларига ва умуман барча футбол ишқибозларига бизни ҳамма вақт қўллаб-қувватлаб, ёлғизлатиб қўйишмагани учун  катта рахмат айтаман. Футбол энг аввало мухлислар учун ўйналади. Ишқибозларнинг қўллаб- қувватлашлари бизга доимо рухан кўтаринки рух бағишлайди.  Ҳамма вақт соғ-саломат бўлишсин. Ҳамиша футбол ишқибози бўлиб қолишсин.

“Бухоро” матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика