RU

Последние новости

17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  0 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  6 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0

Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида Новости

Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида

Бугун ЖЧ-2026 тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган жамоалар сони яна бир нечтага ортиши мумкин!

Франция эса Украинани ўз уйида таслим эта олса етарли.

Клублар футболи танаффусга чиққанидан хабарингиз бор, олдинда эса терма жамоаларнинг 2025 йилдаги сўнгги учрашувлари кутиб турибди. Бу вазиятда табиийки, асосийси – ЖЧ–2026 саралаш баҳслари. Европада саралашнинг гуруҳ босқичи якунига етмоқда, Осиё ва Африкада эса ўтиш ўйинлари гувоҳи бўламиз. "Championat.asia" мухбири Омонжон Тўхтамирзаев сиз учун олдинда турган энг муҳим учрашувлар рўйхатини жамлади. 


ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нигерия - Габон

Нигерия ва Габон терма жамоалари Африкадаги саралашнинг гуруҳ босқич якунларига кўра, иккинчи ўринни эгаллаган ТОП-4 жамоадан бўла олди. Энди уларни иккинчи босқич ярим финаллари кутиб турибди. Нигерияликлар жаҳон чемпионатларининг мунтазам иштирокчиси ҳисобланади, лекин 2022 йил Қатардаги мундиални ўтказиб юборишга мажбур бўлишди. Габон эса ҳали бирор марта ЖЧ ҳавосидан нафас олмаган! Нима деб ўйлайсиз, кимнинг мотивацияси кучлироқ бўларкин? Виктор Осимхен етакчилигидаги Нигериями ёки иккинчи ёшлигини ўтказаётган Пьер-Эмерик Обамеянг ортидан эргаштираётган Габонми? Эслатиб ўтамиз, мазкур ўзига хос мини-мусобақа ғолиби қитъалараро ўтиш ўйинида курашни давом эттиради.


ЖЧ-2026 саралаш босқичи. БАА — Ироқ 

БАА ва Ироқ терма жамоалари қитъалараро ўтиш ўйинидаги жой учун баҳс олиб боришади. Биринчи тўқнашув бугун бўлиб ўтади. Ҳар икки жамоа жаҳон чемпионатларида бир мартадан иштирок этган. БАА ЖЧ-1990да иштирок этган, аммо гуруҳ босқичидаёқ иштирокини якунлаган, Ироқ эса ЖЧ-1986 плей-офф босқичига чиқа олмаган. Бугунга келиб ушбу жамоалардан яна бири АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қиладиган мундиал томон катта қадам ташлайди.


ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Камерун — Конго ДР

Конго Демократик Республикаси терма жамоаси 1974 йилдан буён мундиалларда иштирок этмаган. Камерун эса XXI асрдаги олти мусобақадан тўрттасида иштирок этган. Ушбу жуфтликда айнан Камерун фаворитлиги ҳеч кимга сир эмас, бироқ конголикларнинг иштиёқи ҳақида ортиқча гапириш шарт бўлмаса керак. Шубҳасиз, индивидуал маҳорат бобида камерунликлар устунроқ, лекин жамоалардан бири жамоавий ҳаракатлар эвазига номдорроқ рақибни таслим этганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Дарвоқе, мазкур жуфтликда кучлироқ чиққан терма Нигерия – Габон тўқнашуви ғолиби билан рўбаро келади.

ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Англия - Сербия

Англия терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритиб бўлди. Сербия эса йўлланма учун курашни Албания билан давом эттирмоқда. Ҳозирга келиб, сербияликлар асосий рақибдан 1 очкога ортда қолмоқда. Англияга имкон бой берилган тақдирда, Велько Паунович шогирдлари жиддий муаммоларга дуч келади. Албания Андоррани катта эҳтимол мағлубиятга учратади, орадаги фарқ 4 очко бўлиб, олдинда фақат 1 та тур қолади. Шу сабабли, серблар Англиядан ҳеч бўлмаса дурангни олиб кетишлари зарур.


ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Франция - Украина

Франция ЖЧ-2026га чиқиши учун "бир қадам" қолди. Бунинг учун французлар Парижда Украинани таслим этса етарли. Гуруҳ босқичи якунига икки тур қолганида Дидье Дешам жамоаси рақибни 3 очкога ортда қолдиришмоқда. Охирги баҳсга хотиржам тайёрланиш учун бугун ғалаба қозониши зарур. Охирги марта Украина 2011 йил март ойида Франциядан дуранг билан қайта олган (1:1). Бу сафар натижа қандай бўларкин? Гуруҳда интригани сақлаб қолишнинг имкони бўладими? 


ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Польша - Нидерландия 

Польша ва Нидерландия терма жамоалари учун ҳал қилувчи беллашув. Агарда Эдвин ван дер Сар ҳамюртлари зафар қучишса, йўлланмани қўлга киритишади. Агарда мезбонлар устун келса, интрига сақланиб қолади. Польшаликлар нидерландларни қувиб ўта олмайди (тўплар фарқи жуда катта – "+19" ва "+6"), лекин жамоада ЖЧга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти юзага келади. Амалда дуранг ҳам Нидерландия фойдасига бўлади.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика