Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди
01 янв 14:18
Новости
Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди
Марокашда ўтаётган AFCON-2025 қизғин паллага кирган, финал босқичлари яқинлашаётган бир пайтда конголик ҳужумчи Седрик Бакамбу кескин чиқиш қилди.
Гап шундаки, "Бетис" футболчиси Касабланка аэропортида чемодани йўқолиб қолгани сабабли барча шахсий буюмларисиз қолиб кетган. Марокаш ҳукумат органлари унинг багажи топилганини бир неча бор тасдиқлаган бўлса-да, мусобақа бошланганидан бери Бакамбу ўз ашёларини қабул қилиб олмаган.
"19 декабрь куни Касабланка аэропортига етиб келиши керак бўлган чемоданларим ҳалигача топилмади. Ҳукумат идоралари уч марта багажимни топганини айтди, аммо афсуски, ҳеч нарса йўқ. Мен ҳозир Африка Миллатлари Кубоги мусобақасида шахсий буюмимсиз иштирок этишга мажбурман", – деди у.
Конго ДР терма жамоаси юлдузи мазкур вазиятдан жуда норози. Улар 6 январь куни 1/8 финалда Жазоирга қарши ўйинда қатнашади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии