RU

Последние новости

19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  1 18:39Остон Ўрунов БААга қарши ўйинда майдонга тушмайдими?  9 18:31Германия Нагельсманн билан шартномани узайтирмоқчи  1 18:00Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз уйида Словенияни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Аргентинага қарши иккинчи ўйинни ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:52Рустам Ашурматов Ўзбекистон МТЖ ихтиёрини тарк этади  4 17:20"Қумқўрғон-1977" Биринчи лигадан четлатилади  1 17:11Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"  2 16:22"Ювентус" "Порту"дан ижарага олинган Консейсау бўйича қарор қабул қилди  1 15:55Эдегор қачон сафга қайтади?  0 15:25"Милан" юлдузи ўзига янги клуб танлади  0 14:58Холанд 2025 йилнинг ёзида испан клубига ўтишга тайёр  1 13:50АҚШ терма жамоаси Почеттино қўл остидаги илк ўйинда ғалаба қозонди  2 13:21Инсайдер Романо Гюлернинг режалари ҳақида гапирди  0 12:48Мухтор Қурбонов: "БАА билан уйда ўйнаётганимизни илк дақиқалардан кўрсатишимиз керак"  3

Нўъмон Ҳасанов йирик мағлубият сабабини изоҳлади Новости

Нўъмон Ҳасанов йирик мағлубият сабабини изоҳлади

Ўзбекистон кубоги, чорак финалидан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” (4:1) баҳси якунлангач, дастлаб меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Аввалом бор Қаршилик мухлисларга мана шундай кўркам стадион муборак бўлсин. Ўйин томошабоп ва чиройли бўлди. Футболчилар ҳам маза қилиб тўп тепишди. Биз  икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Дастлабки таймда ёмон ўйин намойиш этмадик, деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда ўйинчиларимизда чарчоқ аломатлари сезила бошлади. Ўзларингизга маълум, биринчи давра охири. “Насаф”ни эса ғалаба билан табриклайман. Иккинчи даврада ҳам мана шундай яхши ўйинлари билан мухлисларини хурсанд қилишини тилайман.

Бугунги ўйинда камчиликлар эмас, оддий хатолар туфайли ютқздик. Биринчи бўлимда “Насаф”га вазият содир этишда имкон бермадик. Иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан оқсадик.  Қолаверса, иккинчи голдан кейин футболчиларимизда руҳий тушкунлик ҳам сезила бошланди. Бари-бир ўз майдонида ўйнаётган жамоа кучли ҳаракат қилади. Давралар оралиғида таркибимизда ўзгариш бўлади. Сидоровни ортга қайтариш бўйича “Пахтакор”дан хат олдик. Рибкин билан Сиддиқовни жамоада олиб қолмоқчимиз.

Албатта бугунги ҳисоб кейинги босқич тақдирини ҳал қилгандек, аммо биз жавоб учрашувини ўз майдонимизда ўтказамиз. Таркибимиз кучаяди. Йигитларимиз Қўқонда доимо бошқача ўйнашади. Биз охиригача курашамиз.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика