RU

Последние новости

09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  2 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  1 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194

Нўъмон Ҳасанов Туркиядаги йиғин ва жамоадаги камчиликлар ҳақида нималар деди? Новости

Нўъмон Ҳасанов Туркиядаги йиғин ва жамоадаги камчиликлар ҳақида нималар деди?

"Навбаҳор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг Туркия йиғини ва жамоадаги камчиликлар ҳақидаги сайтимизга билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Авваламбор клуб раҳбарларига шундай шароитлаб яратиб беришаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Жамоанинг бу йилги таркибини ўзим танладим. Таркибнинг ўзаги сақланиб қолинишида, янги футболчиларни жалб қилишда клуб вице-президенти Отабек Саматовнинг кўмаги катта бўлди. 

Таркиб ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, қишки трансферлар вақтида кўп янги футболчилар қўшилди. Айримлари кўрикдан ўтказилди. Ўйлайманки, яхши жамоа шаклланмоқда. Эндиликда уларни битта оила сифатида бирлаштириш, жисмоний томондан яхши ҳолатга келтириш устида иш олиб бормоқдамиз. Тўғри, бу осон эмас. Умид қиламанки, янги келган футболчилар жамоага тезда мослашишади. 

Футболчиларга кўпроқ ишлаш кераклигини тушунтиряпман. Чунки, олдимизга катта мақсад қўйилган. Буни улар англаши ва ҳис қилиши керак. Мени берилаётган кўрсатмаларим барча ўйинчиларга тегишлидир. Футболчиларнинг бир-бирларини ўзаро тушунишларини сўраб қолардим. Шунда бизга бир мунча осонроқ бўлади.

Туркиядаги йиғинимиз самарали бўлиши шубҳасиз. Бунда барча жамоада, бирга ёнингизда. Умумий қилиб айтганда футболчиларнинг яхши ва ёмон томонларини, характерини билиб олишим учун яхши имконият юазага келди, дея оламан. Ўзим учун кўп нарсаларни билиб олдим. 

Машғулотларни ёрдамчиларимнинг қўлига топшириб ўзим бир чеккада кузатиб турганим рост. Боиси, Тошкентдаёқ нималардир бўлаётганини пайқагандим. Ҳозир шу камчиликларни кўриб олганим яхши бўлди, чемпионат бошланганида эса кеч бўларди. 

Бундан буён машғулотларда кўпроқ тўп билан ишлашга эътибор қаратамиз. Қилинадиган ишларимиз кўп. Мавсум стартига эса 25 кун вақт қолди. Менимча камчиликларни бартараф этишим учун бу фурсат етарли. Менинг мақсадим битта - жамоам ақлли ва чиройли ўйин кўрсатиб, бизга ишонаётган вилоят раҳбарлари, мухлисларни хурсанд қилиш. 

Футболчилар билан ўтган йиғилишда машғулотларда уларга берган кўрсатмаларим асосида хатоларни, характерини яхши томонга ўзгартиришларини таъкидладим. Бу борада гаплашиб олдик. Умид қиламанки ҳаммаси яхши бўлади",- дейди Нўъмон Ҳасанов.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика