RU

Последние новости

18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  2 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  3 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   7 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  4 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  9 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   1 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  17 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  11 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  4 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1

Нўъмон Ҳасанов: "Сиддиқов жамоада қолади" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Сиддиқов жамоада қолади"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида қўқонликлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.


- Чиройли ўйин бўлди. Томошабинлар учун очиқ футбол намойиш этилди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар етарлича бўлди. Аммо биз иккинчи голни уришда бироз оқсадик. Ўйин учун йигитларимизга катта раҳмат айтаман. Қўқондан келган минглаб ишқибозларга ташаккур билдираман. Кейинги учрашувларда бор кучимизни сарфлаб уларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

"Бунёдкор" бугун ҳужумда кўпчилик бўлиб ўтгани жамоамиз ҳимоячиларини бироз шошилтириб қўйди. Шу боисдан ҳам уларни ҳужумларини бартараф этишда муаммоларга дуч келдик.

Мағлубиятсиз серияни бузилгани барибир кишини дилини хира қилди.

Иккинчи даврада ҳам жамоа таркибини кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Жавоҳир Сиддиқов масаласи? Менимча, Жавоҳир Сиддиқов жамоада қолади.

- Филипп Райевацга "Насаф" ҳамда "Қизилқум" жамоалари қизиқаяпти. Иккинчи даврада ушбу футболчини йўқотиб қўйишдан қўрқмаяпсизми?

- Бу футболчини ўзим олиб келганман ва Райевац жамоамизда қолади. Унинг хизматлари эвазига жамоамиз ушбу мавсумда муваффақиятли ўйнамоқда. Райевацни "Насаф" ёки "Қизилқум"га қўйиб юбормаймиз. Бу қизиқиш ҳақида биринчи маротаба эшитиб турибман.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика