RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  3 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Нима учун "Сандерленд" футболчилар шартномасида космосга учишни тақиқлаган? Новости

Нима учун "Сандерленд" футболчилар шартномасида космосга учишни тақиқлаган?

"Сандерленд"га ўтаётган футболчининг шартномасида унинг космосга учиши тақиқланган банд бўлади.

Лекин бундай аҳмоқона фикр кимнинг ғояси бўлган? Ҳа, бизнинг қаҳрамонимиз космосга учишни орзу қилган.

1999 йили 30 ёшли швециялик таянч ярим ҳимоячиси Стефан Шварц АПЛнинг янги жамоаси "Сандерленд" билан шартнома имзолайди.  Унинг трансфери ортидан "Валенсия" 4 млн евро ишлаб олади (ўшанда унинг трансфери Англия клуби учун рекордга айланади). Қуйидаги воқеадан кейин унинг шартномасида айрим ўзгаришлар юз беради.

Шварцга расман космосга учишни тақиқлаб қўйишди. Албатта, гап тижорий рейслар, яъни, шахсий самолётлар ҳақида кетганди, бироқ Англия матбуотида Стеванни "космонавт" деб атай бошланди.

Аммо бир томондан олиб қараганда, бу оддий фраза бўлиб чиқмади. Айрим воқеалар журналистларнинг ҳақ бўлиб чиққанини тасдиқлади. Шварцнинг агентларидан бири футболчи учун самолёт сотиб олган ва шу орқали у мижозини алоҳида самолётда олиб юришни режа қилганди.

"У Стефанни доимо ўзи билан олиб юришидан ҳавфсирагандик. Шу боисдан бу масалани кейинчалик ҳал қилмасдан, бир йўла ечиб қўя қолдик. Умуман олганда бизнинг талабимиз оддий эди: одатда футболчига қўйилган кафолат деярли ҳар бир бандда бўлади, масалан фавқулодда ҳавфли ҳолатларда ҳам. Биз шунчаки клубни ҳимоя қиляпмиз, ҳолос. Ҳа, бундай мавзудаги музокаралар одатда шартнома имзоланишини кечиктиради", - деганди ўшанда "Сандерленд" ижрочи директори Жон Фликинг. Футболчининг таништирув маросимида эса Фликинг бироз жиддийроқ қиёфада: "Стефан шу орқали дам олиш учун Ойга учмайди дегани", - деб қўшиб қўйганди.

Орадан бир неча йиллар ўтиб, швецияликнинг ўзи ҳам бу воқеани ёдга олди: "Музокараларни якунлаб, стол атрофида ўтиргандик. Телевизорда "Ойдаги пойгачи" киноси бўлаётганди (Жеймс Бонд қатнашган).

Кейинчалик агентимдан сўрасам, клубдаги одамларга космик саёҳат учун бир нечта йўлланма тақдим қилинар экан. Ўшанда у менга: "Сен аввал шартнома имзола, бу борада биз бош қотирамиз", деганди. "Сандерленд" раҳбарияти бу ғоямни эшитиб, тўхтаб қолди. Болалигимдан буён Ойга учишни орзу қилганим учун космик киноларни жуда ҳам ёқтирардим.

Лекин кейинчалик тинчланишга тўғри келди. Одамнинг фақатгина битта футбол карьераси бўлади, асосий мақсад эса - ундан кўпроқ лаззат олиш. Менинг чиптам кимга насиб қилганини билмайман. Балки у мени ҳали ҳам кутаётгандир. Ҳаётимнинг сўнгги кунида Ойга боришни орзу қиламан. Аммо ўша вақтдаги қарорни ҳурмат қилиш керак эди. Агарда у ерда жароҳат олганимда мени нима кутаётганимни тушуниб тургандим. Барчаси ёмон томонга ўзгариши мумкин бўлганди".

Ҳа, футбол тарихида ғалати ҳолатлар жуда кўп бўлади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика