RU

Последние новости

22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  20 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2

Николай Ширшов хотира кубогида қайси жамоалар қатнашади? Новости

Николай Ширшов хотира кубогида қайси жамоалар қатнашади?

Инсон вафот этсада унинг амалга оширган ишлари доим ёрқин хотиралар билан эсланади.

Ўзбек футболида катта номга эга бўлган, терма жамоадаги ажойиб ўйинлари билан халқ меҳрини қозонган Николай Ширшов ҳам ана шундай азизлашга лойиқ дея оламиз. 

Айниқса, 2002 йилги ЖЧ саралаши доирасидаги Хитойга қарши сўнгги ўйин мухлисларнинг ҳали ҳам ёдида бўлса, ажаб эмас. Гап шундаки, сўнгги ўйинда ҳам бизда ҳеч бўлмаганда плей-оффга чиқиш учун назарий имконият бор эди. Бунинг учун термамиз бу баҳсда ғалаба қозониши, гуруҳдаги бошқа рақибларимиз ҳисобланган, БАА - Уммон баҳсида эса меҳмонларнинг қўли баланд келиши керак эди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганда, Ширшов хитойликлар дарвозасини узоқ масофадан ишғол қилди ва бу қувончини мухлислар билан баҳам кўрди. Бу хурсандчиликнинг сабаби эса стадионда БАА - Уммон баҳсида, меҳмонларнинг қўли баланд келгани ҳақида нотўғри маълумот кетгани сабаб бўлган эди. Кейинчалик эса, ғалаба қозонганимизга қарамай плей-оффга илина олмаганимиз ойдинлашганди.

Футболчилик фаолиятини якунлагач, Ширшов Россияда ёш футболчиларга мураббийлик қилиб келаётганди. 2021 йилнинг 28 декабрь куни нохуш хабар барча ўзбекистонлик футбол мухлисларини ранжитди: Николай Ширшов вафот этди...

Унинг ўйинларини кўриб катта бўлган инсонлар бунга ишонишмасди. Афсуски энди у орамизда йўқ. Бир неча йил давомида "Пахтакор" клубида тўп тепган Николай Ширшовни "халқ жамоаси" ёдидан чиқариб қўйгани йўқ.

"Пахтакор" ва "Kelajak Yulduzlari co" "Трастбанк" ҳомийлигида 1-4 сентябрь кунлари Николай Ширшов хотирасига бағишланган турнирни ўтказади. Собиқ футболчиларнинг номига бундай мусобақаларни ташкил қилишни ўзига анъана қилиб олган "Kelajak Yulduzlari co" Наврўз байрами арафасида Дилмурод Каримовни ёдга олган эди. Демак, "Николай Ширшов" кубогининг тақвими ва иштирок этадиган жамоалар билан танишинг.


Николай Ширшов хотирасига бағишланган кубок

1-4 - сентябрь кунлари

"Пахтакор" (шахмат)

2015 йиллар


1 – тур, 01/09

10:00. "Пахтакор" -  "Шаҳрихон"

11:00. "Локомотив" -  "Жуниор"  

12:00. "Косонсой" - "Лочин"

13:00. "БЎСМ 16" - "Феникс"


2 – тур, 02/09

10:00. "Косонсой" -   "БЎСМ 16"

11:00. "Феникс" -  "Лочин"

12:00. "Пахтакор" -  "Локомотив"

13:00. "Жуниор"  - "Шаҳрихон"


3 – тур, 03/09

10:00. "Жуниор"  - "Пахтакор"

11:00. "Шаҳрихон" -  "Локомотив"

12:00. "Феникс"   -  "Косонсой"

13:00. "Лочин" -   "БЎСМ 16"


ФИНАЛ, 04/09

А1 vs Б1

Б2 vs А2

А3 vs Б3

Б4 vs А4

 

1-4 - сентябрь кунлари

"Пахтакор" (шахмат)

2016 йиллар

1 – тур, 01/09

10:00. "Пахтакор" - "Лидер Бест"

11:00. "Жуниор" - "Бунёдкор"

12:00. "Локомотив" - "БЎСМ 16"

13:00. "Пахтакор Б" - "Феникс"

2 – тур, 02/09

10:00. "Локомотив" - "Пахтакор Б"

11:00. "Феникс" - "БЎСМ 16"

12:00. "Пахтакор" - "Жуниор"

13:00. "Бунёдкор" - "Лидер Бест"

3 – тур, 03/09

10:00. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

11:00. "Лидер Бест" - "Жуниор"

12:00. "Локомотив" - "Феникс" 

13:00. "БЎСМ 16" - "Пахтакор Б"

ФИНАЛ, 04/09

А1 vs Б1

Б2 vs А2

А3 vs Б3

Б4 vs А4

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика