RU

Последние новости

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  40 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  63 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Неймар ёки Бензема? Новости

Неймар ёки Бензема?

Бутун дунё Украинадаги воқеаларни ҳаёжон билан кузатаётган тунларнинг бири. Францияда тарбия топган жазоирлик йигит 17 дақиқа ичида "Париж"ни маҳв этди.

 

Реал Мадрид

Карим Бензема - 61', Карим Бензема - 76', Карим Бензема - 78'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8

10/03/2022, 01:00

1
:
3
Завершен

ПСЖ

Килиан Мбаппе - 39'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 59895 зрителей

Главный судья: Danny Makkelie

45'
90'
43'  Начо Фернандес
44'  Винисиус Жуниор
57'  Марко Асенсио (Родриго)
57'  Тони Кроос (Эдуардо Камавинга)
60'  Даниэль Карвахаль
61'  Карим Бензема
61'  Винисиус Жуниор
66'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
76'  Карим Бензема
76'  Лука Модрич
78'  Карим Бензема
88'  Лукас Васкес
7'  Леандро Паредес
39'  Килиан Мбаппе
39'  Неймар
62'  Джанлуиджи Доннарумма
71'  Леандро Паредес (Идрисса Гейе)
81'  Данилу Перейра (Анхель Ди Мария)
81'  Ашраф Хакими
83'  Преснель Кимпембе
88'  Ашраф Хакими (Юлиан Дракслер)

"Пари Сен-Жермен" "Барса"дан Мессини, "Реал"дан Рамосни тортиб олса ҳам, Хелайфи азалий орзусига қовуша олмади. Биз эса кечанинг асосий қаҳрамонига эътибор қаратамиз.

Бензема билан катта йўлга чиққан Самир Насри, Хатем Бен Арфа ва Жереми Менез сингари "вундеркинд"лар аллақачон "нафақахўр" бўлишди. Карим эса Мадриднинг "янги қирол"и айланди.

2009 йилда "Қироллик клуби" нидерландияликлардан (Роббен, Хунтелар, Снейдер, ван дер Варт) воз кечиб, катта трансферларга қўл урди. Роналду (МЮ), Кака ("Милан"), Алонсо ("Ливерпуль") ва Бензема ("Лион") харид қилинди. Бошқалар кетди, франциялик форвард эса 13 йилдан бери қаймоқрангли либос билан ўйнаяпти.

2009 йилги таркибдан фақат 2 нафар футболчи ҳамон "Реал" учун ўйнаяпти (Марсело ва Бензема).

Карим келганидан кейин Руд ван Нистелрой, Эммануэль Адебайор, Гонсало Игуваин, Чичарито ва Алваро Мората Мадриддан кетишга мажбур бўлди.

Фернандо Йерро, Рауль Гонсалес, Икер Касильяс ва Серхио Рамосдан кейин "Реал"нинг сардорига айланди.

2016-17 йилги мавсумда Моратадан 2 ҳисса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлса ҳам, испанга нисбатан камроқ тўп киритди. Роналдунинг Мадриддаги охирги мавсумида эса Ла Лигада атиги 5 та гол урди. Ана шу замонда жамоанинг кўплаб мухлислари Бенземанинг тезроқ кетказилишини хоҳлашган эди. 

У 9 йил давомида Роналдунинг соясида қолди. Ҳеч эътироз билдирмай 2-рақамли одам вазифасини бажариб келди. Криштану кетганидан кейин эса...

Шу ўринда кишининг хаёлига беихтиёр Неймар келади. Мессининг соясида қолишдан қўрқиб, Парижга кетган бразилиялик футболчи бугун Лео билан биргаликда Бенземаси бор "Реал" қаршисида ожиз қолди...

Сизнингча, қай бири каттароқ футболчи: Неймар ёки Бензема?

Автор :
Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика