RU

Последние новости

10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  0 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  4 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  18 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  2 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  11 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  8

Неймар: "ПСЖдаги давр мен учун энг зўри эди" Новости

Неймар: "ПСЖдаги давр мен учун энг зўри эди"

"Ал Ҳилол" клуби аъзоси Неймар ПСЖда тўп тепган даврини ёдга олди.

"ПСЖ сафида ўтказган йилларим, шубҳасиз, мен учун энг яхши давр эди. Бироқ баъзан менга жуда оғир эди, сабаби жиддий жароҳатлар олардим ва тикланиш жараёни уч, тўрт ёки олти ойгача чўзилиб кетарди. Бу мени қаттиқ ташвишга соларди, аммо спорт,, футбол жиҳатидан олса, ўша энг яхши Неймар эди. Шундай экан, Француз футболига шундай версиямни таклиф қила олганимдан хурсандман, бошқа томондан нимадир етишмайдигандек... Чунки менда тўлиқ мавсум бўлмаган, фақатгина 2020 йилда, биз Чемпионлар Лигаси финалига чиққанимизда мен кўпроқ ўйин ўтказа олгандим.

Ана ўша чиндан ажойиб йил бўлган. У лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман, улар юрагимда мангу қолади.

Биз клубни илк бор Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиққанимизни унутмаслигимиз зарур. Афсус, мусобақада ғолиб бўла олмадик. Бироқ бу спортнинг, футболнинг бир қисми. Унда доим ҳам ютавермайсиз. ПСЖда мақсад бор эди - финалга чиқиш ва биз буни уддаладик. Клуб ҳали ҳам шу мақсадда ҳаракат қиляпти. Ҳа, мен "Барселона" билан зафар қучганман, лекин ПСЖ сафида ҳам буни уддалашни истагандим. Чемпионлар Лигаси — худди ЖЧни ютишдек гап".

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика