RU

Последние новости

16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  1 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  7 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0

Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди” Новости

Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”

Иккинчи давра олдидан клуб матбуот хизмати Максим Шацкихдан интервю олди.

 Максим Александрович, ёзги йиғин якунига етди. Ундан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳа, тўлди. Трансфер ойнаси ёпилди ва биз ўзимизга керакли барча футболчиларни қабул қилиб олдик. Чизиқлар бўйича барча кўзлаган ўйинчиларимизни олдик. Ҳамма янги футболчиларимиз жам бўлган ҳолатдаги машғулотимизни олиб бордик. Иккинчи давранинг илк туридаги ўйин учун яхши тайёргарлик кўряпмиз. 

- Селекция масаласида таркибга бир нечта ўйинчилар таклиф этилди. Сиз кўзлаган барча футболчиларни жамоада кўряпсизми?

- Селекциядан кўнглим тўлди. Режалаштирилган барча ўйинчиларни қўлга киритдик. Яъни, кимни кўзлаган бўлсак, ўша футболчиларни олдик. Улар турли хил даражадаги жисмоний ҳолатларга эга. Шунинг учун биринчи учрашувданоқ барча ўйинчиларнинг хизматидан фойдалана олмаймиз. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга футболчиларимиз янада шаклланиб боради. Мухлисларимиз тўлиқ таркибни албатта кўришади.

- 3 август куни “Андижон” “Бобур арена”да “Қўқон-1912”ни қабул қилади ва ишқибозлар жамоанинг ғалабасини жуда хоҳлашяпти...

- Ишқибозлардан бизни тинмай қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолардим. Ҳар бир ўйинда бизни янада фаол олқишлаб туришса бундан фақат хурсанд бўламиз. Ўз ўйинимиз ва натижаларимиз билан уларни хурсанд қилишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, ҳар бир учрашувдан кейин стадионда мухлисларимиз сони янада кўпайиб боради. Оғир вақтларда ҳам, хурсандчилик пайтларда ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришлари жуда муҳим. Тушуниб турибмизки, биз ўйинларимиз ва яхши натижаларимиз билан уларни хурсанд қилишимиз керак. Ҳар бир учрашувда стадионимиз ишқибозлар билан тўлиб туришини жуда ҳам хоҳлардим. Қолаверса, керакли натижаларни қўлга киритишимиз учун сабрли бўлишларини ҳам сўраган бўлардим. Футбол шундай ўйинки, ютишинг ҳам, ютқазишинг ҳам мумкин. Энг асосийси, бизни кучли ишқибозларимиз бор. Ҳар доим айтганман, “Андижон” фан-клуби Ўзбекистондаги энг кучлиси. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.

- Шунингдек, жамоани бир қатор ўйинчилар тарк этди. Масалан, Ускокович, Турдимуродов...Умуман, кетганлар клуб учун йўқотишми?

- Қайсидир маънода биз учун ҳар бир футболчининг кетиши йўқотиш. Лука Ускоковични бизга нисбатан қилган иши ёқимсиз ҳолат. Мен у билан бир неча бор гаплашдим. Биз футболчи билан дўстона хайрлашдик. У даволаниш жараёнини ўтказди. Ўша давр мобайнида унда қандайдир ўзгаришлар бўлдими, билмадим. Тўғрисини айтганда, мен у ҳақида унутиб юбордим. Рустам ҳақида гап кетганда, мен доим у томон бўлдим. Охирги пайтларда футболчида ўйин амалиёти кам эди. Шу сабабли биз уни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубда тўп суришини маъқул кўрдик. Чунки футболчи ўйин амалиётисиз тез ривожлана олмайди.  

- 15 август куни Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси учун қуръа ташланади. “Андижон” учун гуруҳ босқичида қандай рақибларни кутяпсиз?

- Деярли ҳеч нарсани кутмаяпман. Мен ўзимни фаолиятим мобайнида ҳеч қачон қуръа натижаларини кутмаганман. Европа Чемпионлар лигасида ҳам қуръага эътибор қаратмаганман. Мен фактлар билан иш қиламан. Кимга тушишимиздан қатъий назар барибир ўша жамоалар билан ўйнаймиз. 

- Сиз футболчи сифатида Криштиану Роналдуга қарши ўйнаганингизни биламиз. Мураббий сифатида ҳам яна бир бор унга қарши тўқнаш келишни хоҳлармидингиз?

- Ростини айтсам, менга барибир-у, лекин “Ал Насср”ни биз билан бир гуруҳга тушишини хоҳламайман (кулади). Ўйлайманки, рўйхатдаги жамоалар ичида “Ал-Наср” энг кучлиги ва топ клублардан бири. Яна қайтараман, ким тушса тушсин, барибир қайсидир жамоалар билан ўйнаймиз-да.

Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
02 авг 10:13:36
Football Onlooker
Ответ на комментарий пользователя Шухрат Хусаинов
Туппа тугри пахтакорни расво килди яхши футболчи лекин яхши тренер эмас
Шаскей пахтакорда ишлаганида жамоада 95 % ёшлар қолганди,но ёшлар билан хам шаскиейни пахтакори кечаги пахтакордан кура анча мазмунлироқ уйнар эди
   
02 авг 14:32:11
Fayzullo Turgunov
Ответ на комментарий пользователя Fayzullo Turgunov
Шахски сенга омад бу негатифчиларга етибор бермен уларга курсатиб куямиз айриб кути куятканларга
Олга андижон Адижонлилар келди темурилар келди бобурилар келди куконди 3:0 йудати андижон
   
02 авг 14:29:13
Fayzullo Turgunov
Шахски сенга омад бу негатифчиларга етибор бермен уларга курсатиб куямиз айриб кути куятканларга
   
02 авг 11:52:09
Муроджон Болтабойов
Шатский яахши уйинчи булган. Ажомас. Сизларни езоаниларди укиб зур тринерга айланса. Куконди юутмаса хафа буламиз
-1   
02 авг 09:53:37
Шухрат Хусаинов
Туппа тугри пахтакорни расво килди яхши футболчи лекин яхши тренер эмас
-3   
02 авг 08:58:05
mirabzal
бу макс хич нарсани эпломийди бу кучли футболчи буган лекин кучли тренермас тактика 0 пахтакори пастга чуктирди борган жойига ёпишволиб охирги пулигача шилади
-4   
02 авг 09:53:21
Шухрат Хусаинов
Туппа тугри пахтакорни расво килди яхши футболчи лекин яхши тренер эмас
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика