Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"
25 июн 00:17
Новости
Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"
Про-лиганинг 10-тури доирасида "Арал" - "Локомотив" ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.
"Локомотив" кучли жамоа. Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди. Иккинчи даврада қийин бўларди. Шу сабабли фақат ғалаба учун ўйнадик. Йигитларга раҳмат. Мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Стадион ҳам тўлди.
Жамоа жуда кўп марта очко йўқотди. Кейинги ўйинларда йигитларга ғалаба қозониш учун ишонч бердик. Кейинги ўйинларда кучлироқ ҳаракат қилишимизга ишонаман. Жамоанинг олдинга қўйган мақсади аниқ. Тошкентда йиғин ўтказиш режамиз бор.
"Локомотив" қандай ўйин кўрсатиши маълум эди. Тактика борасида кўп гапирмоқчи эмасман. Чунки охир-оқибат ўйинда футболчилар ҳаракат қилишади. Шу сабабли уларга яна бир бор раҳмат айтмоқчиман", -дейди Неъматилло Қуттибоев.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии